Файзиев коррупция ва ноқонуний қурилишга аралашишда гумон қилинмоқда. У қидирувга берилган.

321
Тимур Файзиев

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати Ҳарбий прокуратуранинг тергов гуруҳи 27 майда тадбиркор ва Elite House қурилиш компаниясининг асосчиси Тимур Файзиевни қидирувга берганини билдирди. Аввалроқ Бишкекнинг Биринчи май туман суди тадбиркорни қамоққа олишга сиртдан қарор қабул қилган.

Назорат органининг маълумотига кўра, Файзиев Бишкек ҳудудида ер участкаларини ноқонуний олишда коррупцияга аралашган ва ноқонуний қурилиш ишларини олиб борганликда гумон қилинмоқда.

«Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Файзиев иши

27 майда бир қанча ОАВлари шахсий маълумот манбаларига таяниб, Тимур Файзиев коррупцияга аралашган деган гумон билан қўлга олинганини ёзишган.

Бироқ кўп ўтмай Файзиевни қаерда экани ҳозирда номаълум экани ва суд уни қамоққа олишга сиртдан қарор чиқаргани маълум бўлди. Суддан тасдиқлашларича, эҳтиёт чораси сиртдан қабул қилингани сабаб унинг муддати белгиланмайди.

Агар Файзиев қўлга олинса, унда у ЖЎДҚга қарашли №21 муассасага юборилади — бу ТИЗО-1. Терговнинг Файзиевга қизиқиши кимнинг ишига боғлиқ экани номаълум.

Бироқ бунгача Бишкекнинг собиқ мери Азиз Суракматов қўлга олинган. Собиқ шаҳар раҳбари ноқонуний бойишда гумон қилинмоқда — тергов версияси бўйича, Суракматов пойтахтда мер бўлганда мериянинг айрим ходимлари ва йирик қурилиш компаниясининг вакиллари билан бирга коррупция схемани тузиб, муниципал ерларни тижорий муассасалар ва кўп қаватли уйларни қуриш учун беришда гумон қилинмоқда.