Балбак Тулўбаев: Суракматовнинг қамалиши менга жуда оғир бўлди

233

Олдин Бишкек мэри вазифасини бажарган Балбак Тулўбаев ўзининг Фейсбук саҳифасида собиқ мэр Азиз Суракматовнинг атрофидаги воқеаларга изоҳ берган. Суракматов 26 майда коррупция ва ноқонуний бойишда гумон қилиниб қўлга олинган.

Тулўбаев сўнгги воқеалардан ичи ағдар-тўнтар бўлаётганини айтган.

«Азиз Эмилбекович Суракматов бўйича кўп саволлар берилмоқда. Менга жуда оғир. Бирга ишладик, шаҳарда кўп ишлар қилинди. Судларни, хавфсизлик кучларини адолатли тергов қилишига ишонаман. Ишонгим келади. [...] Мени қачон қамалади деганлар ҳам бор». — деб ёзди.

Суракматовнинг қўлга олиниши

Шаҳарнинг собиқ мэри Азиз Суракматов 26 майда қўлга олинган. Тергов Суракматов шаҳар раҳбари бўлганда муниципалитетнинг мансабдор шахслари билан қурилиш компанияларнинг вакиллари билан бирга коррупция схемасини тузган деб айтмоқда. Схема муниципал ерларни тижорий бинолар билан кўп қаватли уйларни қуриш учун сотиб олишга боғлиқ бўлган.

Суракматов ва унинг яқинларини активлари асоссиз даромадларсиз тез ўсиб, унинг суммаси 50 млн долларга баҳоланади», — деб берилади МХДҚнинг маълумотида.

«50 млн доллар». Азиз Суракматов коррупция ва ноқонуний бойишда гумонланиб ушланди

Тулўбаев ва Суракматов

Балбак Тулўбаев Суракматов мэр бўлган 2018-2020 йиллар оралиғида муниципалитетнинг аппарат етакчиси бўлиб ишлаган.

2020 йилнинг июль ойида Тулўбаев ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили этиб тайинланган. Октябрь воқеаларидан кейин ҳукумат алмашганда Бишкек шаҳар мерининг вазифасини бажарган.

Тулўбаев мэрнинг вазифасини бажарувчиси бўлганда кадр алмашувларини амалга ошириб, бир неча вице-мэрларни ва Суракматов вақтида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Гуля Алмамбетовани ишдан бўшатган.

Ўзи бу лавозимдан жорий йилнинг февраль ойида аризаси асосида бўшатилган. Кейин мэр вазифасини бажарувчи бўлиб Бактибек Кудайбергенов тайинланган.