Баткенда Мингбулоқ — Чорго — Оқсой стратегик йўлининг қурилиши бошланди

292

Президент Садир Жапаров 28-майда Баткен туманида қурилаётган Мингбулоқ — Чорго — Оқсой йўлининг қурилиши билан танишиб чиқди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Йўл қурилишидан мақсад — туманнинг Оқсой қишлоғигача Тожикистон ҳудудини айланиб ўтувчи йўл билан таъминлаш. Оқсой ва Мингбулоқ қишлоқларини боғлаган йўл қирғиз-тожик чегарасига яқин ҳудудларда жойлашган.

«Мингбулоқ — Чорго — Оқсой йўлининг узунлиги 48 км. Ҳозир 7 км йўлнинг ишлари бошланиб, довондаги қисмининг лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланди», — деб билдирди президентнинг матбуот хизматидан.

Апрелнинг охиридаги қирғиз-тожик чегарасида бўлган низода Мингбулоқ — Оқсой йўлида тожик ҳарбийлари қирғизистонликларнинг машиналарини ўққа тутган. Шунингдек тожик томон Баткен — Исфана автойўлининг Тўрт кўча қисмини ёпиб қўйган эди.

Скрин Яндек.Карты иловасидан олинди

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигидан янги йўл Мингбулоқдан Чорго ҳудуди орқали Оқсойга, ундан Оқтатир ва Самаркандек қишлоқ ҳукуматларига ҳамда Лайлак туманига боришга муқобил имкон тузиб беришини билдиришди. Бундан ташқари, йўлнинг мақоми стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.

Хожаи Аъло — Ворух йўлини қуриш бўйича шартнома

Скрин Яндек.Карты иловасидан олинди

6-майда Қирғизистон билан Тожикистон Ворух анклавига борувчи муқобил йўлни қуриш бўйича шартнома тузгани маълум бўлди. Мазкур йўл Исфара туманининг Хожа Аъло қишлоғи билан Ворух анклавини боғлаб, Тожикистон ва Қирғизистон ҳисобидан қурилади. Бироқ тожик томон ундан ўзи фойдаланади ва йўлни ўзи таъмирлайди.

Йўлнинг мақоми икки ўлканинг алоҳида шартномаси асосида аниқланади. Президент Садир Жапаров айтганидай ҳукумат эълон қилган билдирувда йўл Баткенга қарашли бўлиши ёзилган эмас.

Шартнома ҳақидаги маълумот тарқалгандан кейин жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, кўпчилик Ворухга йўл берилишига қарши чиққан.

Баткен вилоятининг собиқ губернатори Султан Айжигитов йўл бериладиган бўлса «коридор ўтиб, Баткен туманининг ярми, Лайлак тумани, Сулукту шаҳри тўлиқ бир анклав бўлиб қолади» деб огоҳлантирган.

Аввал йўл бўйича президент Садир Жапаров ва МХДҚ раҳбари, чегара делегациясининг бошчиси Камчибек Ташиев изоҳ бермаган. Шартнома маълум қилинган куни, 6-майда Баткеннинг Максат қишлоғининг турғунлари билан учрашувда, президент Садир Жапаров бу йўл ҳақида савол берган болаларни «провокатор» деб атаган.

Шунингдек йўл Ворухга коридор бўлишини инкор қилиб, йўлни «Баткенга тегишли деб кўрсатяпмиз» деган. Бундан ташқари, МХДҚ раҳбари кейинчалик фикр билдириб, «Йўл Баткен туманининг назорати экани ҳужжатда аниқ кўрсатилган» деб айтган.

«Тожикистон фуқаролари учун Баткен туманининг Қапчигай қишлоғининг шарқий томонидаги йўлдан фойдаланилади. Йўл Баткен туманини назоратида экани ҳужжатда аниқ кўрсатилган. Унинг мақоми алоҳида мамлакатлар аро шартнома билан аниқланади», — деган у.