COVID-19: Коронавируснинг янги 283 ҳолати қайд этилди, 7 киши вафот бўлди

606
Иллюстратив сурат

28-майда коронавируснинг янги 283 ҳолати рўйхатга олинди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 218, клиник–эпидемиология тасдиқлагани — 65. Бу тўғрисида республика штабидан маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсатгич:

Бишкек шаҳрида — 169;

Чуй вилоятида — 35;

Иссиқкўл вилоятида — 26;

Ўш шаҳрида — 15;

Жалалобод вилоятида — 15;

Ўш вилоятида — 5;

Талас вилоятида — 4;

Баткен вилоятида — 6;

Норин вилоятида — 8.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 103 866га етди.

Сўнгги суткада бўлса 391 бемор коронавирусдан соғайди ва уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 278, Чуй вилоятида — 68, Ўш шаҳрида — 7, Ўш ва Талас вилоятида — икки, Иссиқкўл вилоятида — 20, Жалалобод вилоятида — 3, Норин вилоятида — 11 бемор соғайган.

Шу билан бирга ўлка бўйича 97 542 киши вирусдан халос бўлди. Касалхоналарда 1 658 бемор даволанмоқда буларнинг ичидан 422 киши оғирроқ , 90 бемор эса ўта оғир аҳволда. Уй шароитида бўлса 1 854 киши даволанмоқда.

Сўнгги сутка ичида юргизилган ПЧР текширувларининг сони — 5 028.

Бундан ташқари, сўнгги суткада Бишкек шаҳрида — тўрт, Чуй, Талас вилоятларида ҳамда Ўш шаҳрида — бир COVID-19ни юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда вирусдан 1 788 киши вафот этди.

Шунингдек, сўнгги суткада Бишкек шаҳрида бир, Ўш шаҳри ҳамда Баткен вилоятида фаолият юритаётган икки тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Умумий коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 637ге етди, уларнинг ичидан 4 560 тиббиёт ходими вирусдан халос бўлди.