Тожик агрессиясидан ҳалок бўлган уч чегарачига «Эрдик» медали берилди

250

Президент Садир Жапаров 28 апрелдан 1 майгача қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода ҳалок бўлган уч чегарачига «Эрдик» медалини топширди.

Улар МХДҚнинг чегара хизматининг капитанлари — Эсентур Кубаничбеков, Нурсултан Манасбек ўғли ва МХДҚнинг чегара хизматининг прапорщиги Бекзат Юлдашев.

Манасбек ўғли Нурсултан 1992 йили Ахси туманининг Авлетим қишлоғида туғилган. Оилада тўрт фарзанднинг иккинчиси. 2010 йили ўрта мактабни тугатгандан сўнг олий ҳарбий билим юртига топшириб, 2015 йили битирган. №2053 ҳарбий бўлимнинг 3-отрядини командири эди. Давлат чегара хизматининг капитани. Манасбек ўғли Нурсултаннинг жасади 1 майда Дейрес-Сай қишлоғида дафн қилинди.

Кубаничбеков Эсентур Кубаничбекович 1991 йили Отбоши туманининг Ак-муз қишлоғида туғилган. Ак-Муз қишлоғида 8-синфгача ўқиб, кейин Дайир Асанов номидаги ҳарбий лицейни тугатган. Россиянинг Курган шаҳридаги ҳарбий илм юртининг битирувчиси. Оилада уч фарзанднинг ўртанчаси. МХДҚнинг чегара хизматини «Бўри» махсус йўналишдаги хизматнинг 2053-ҳарбий бўлими командири. Ҳарбий мақоми капитан. Норин шаҳрида «Бўри» отрядининг командир ўринбосари бўлиб ишлаган. Яқинларининг айтишича, 20 кун олдин Баткенга хизматга келган. Ҳарбийнинг жасади Норин вилоятидаги Отбоши туманида дафн қилинди.

Юлдашев Бекзат Давлатжанович 1991 йили Исфана шаҳрида туғилган. Саккиз йилдан бери ҳарбий хизматда ишлаган. №2021-ҳарбий бўлимнинг прапоршиги. Бекзат Юлдашевнинг ортида уч боласи қолди.

Ҳалок бўлган уч ҳарбий ҳам «Бўри» махсус тайёргарликдаги отрядда хизмат қилган.

Давлат раҳбарининг бошқа фармони билан ҳарбий ва хизмат вазифасини бажаришда кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасорати учун яна 21 киши «Эрдик» медали билан тақдирланди. Шунингдек, беш кишига «Данк» медали берилди.

Тожик ҳарбийларининг қуролли агрессияси

2021 йилнинг 29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегара яқин қишлоқларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган. Томонлар 1 майда келишувга эришган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлканинг ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 киши яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ эвакуацияланган.

Жанжалда турғунларнинг 136 уйи ва 84 объект ёнган. Бундан ташқари, ҳайвонлари ва буюмлари тўналиб, ҳужжатлари йўқолган.

Тожик томондан эса 90 киши яраланиб, 20 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган.