Юстиция вазирлиги «гильотина» принципидан фойдаланишдан бош тортди

308

Юстиция вазирлиги «Гильотина принципи бўйича қонун чиқариш актларининг кучини йўқотиши ҳақидаги» қонун лойиҳасини бундан кейинги ривожланишни тўхтатаётганини билдирди.

Муассасанинг маълумоти бўйича, бу қарор 22 майда фуқаровий жамият иштирок этган давра суҳбатида қабул қилинган. Бироқ қонунларнинг ҳаммасини бекор қилолган гильотина лойиҳаси тўхташига қарамай, ўлка қонунларини инвентаризациялаш давом эттирилади.

Бу олдин режалаштирилганидай, президент Садир Жапаровнинг фармонига кўра, 2021 йилнинг 31 декабригача давом этади.

Юстиция вазирлиги давлат раҳбарининг фармони билан таҳлил қилиб, инвентаризацияга ўлканинг 356 қонуни дуч келишини ҳисоблаб чиққан. Бунга конституциявий қонунлар, кодекслар, халқаро шартномалар, давлат хизмати бўйича қонунлар кирмайди.

Қонунларни инвентаризациялаш бўйича экспертлар гуруҳи тузилди. Улар нима иш қилади?

Махсус тузилган муассасалар аро гуруҳ ишини давом эттиради ва қонунларни сифат ва самарадорлилик мезонларига мос келиш-келмаслигини муҳокама қилади.

Бироқ «гильотина» принципи бўйича қонун чиқариш актларининг кучини йўқотиш ҳақидаги лойиҳаси тўхтатилгани сабаб муассаса «инвентаризация ишларининг тезкорлиги билан сифатини таъминлайдиган» тузатишларни ишлаб чиқариш устида ишлайди.

Юристларнинг «гильотина» принципига қарши танқиди

Қирғизистонда 300дан ортиқ қонунни «гильотина» принципи бўйича бекор қилиш режалаштирилаётгани маълум бўлгандан кейин экспертлар билан юристлар хавотирларини билдиришди.

Юрист Нурбек Токтакуновнинг айтишича, гильотинанинг маъно-мағзи бир қонун билан ҳамма қонунларни фойдаланилиши бекор қилинганида. Шу билан бирга янги қонунларни ишлаб чиқиш учун ярим йил вақт берилмоқда.

«Бу инвентаризация Конституция бўйича референдумдан кейин бошланса бир нав эди, қонунларни шунга мослаб тўғриласа бўларди. Бироқ бундай бўлмади, «гильотина» бошланди, бироқ бош прокурор Курманкул Зулушевдан бошқа ҳеч ким мақсади билан аҳамиятини аниқ билмайди», — деб ёзган юрист фейсбук саҳифасида.

«Қонун доирасида» ташаббускор гуруҳнинг юристи Фатима Якупбаева ҳам «гильотина» принципи бўйича шубҳасини билдирди. Унинг таъкидлашича, бунинг учун экспертлар гуруҳининг қилган ишларининг очиқлиги, иш олиб бориш регламенти, танлаш мезонлари ва кўплаган қонунларнинг тўхташ оқибатлари савол остида қолмоқда. 

Муаллиф: Ислам Розиев