Миллий энергохолдинг энергоинқироздан чиқиши учун чиқимларини 1,7 млрд сомга қисқартирди 

283

Миллий энергетика холдинг 26 майда ўзининг бир неча ишхоналари ҳаражатларини 1,7 млрд сомга қисқартирганини маълум қилди. Бундай қарорга мазкур ишхона Қирғизистоннинг энергетика тармоғидаги инқироз сабабли келган.

Қуйидаги компанияларда қисқартиришлар бўлди:

«Электр станциялары» – 898,8 млн.сом;

«Түндүкелектр» — 477,6 млн.сом;

«Кыргызстандын УЭТ» — 142,7 млн.сом;

«Ошелектр» — 81,3 млн.сом;

«Чыгышелектр» — 49,5 млн.сом;

«Жалалабаделектр» — 40,7 млн.сом;

«Бишкекжылуулуктармактары» — 21,8 млн.сом;

Кичик ГEС» — 10,2 млн.сом.

Бундан ташқари, холдингнинг бир қанча ходимлари ҳам қисқартирилди. Миллий энергетика холдинг ишхонасини оптимизациялаш учун директорлар кенгашининг бир аъзосини, маслаҳатчини ва олти ходимни қисқартирган.

Шунингдек, бош дирекциянинг аъзолари ва холдингнинг тўққиз компаниясининг бошқарувчисини ҳар биридан биттадан ходимни бўшатган. «Ички аудит хизматлари тарқатилди. Ички аудит хизмати тарқалиши сабаб филиал компанияларнинг моддий-хўжалик ишини самаралилигини назорат қилиш мақсадида текширув комиссиясининг иши кучайтирилади», — деб айтилади холдингнинг билдирувида.

Шунингдек, Тоқтоғул сув омборида сувнинг ҳажмини 8,2 млрд кубометрдан камайтирмай сақлаш мақсадида Бишкек ИEМда электр энергиясини ишлаб чиқариш максимал турда кўпайтирилади.

«Бу ҳаракат таҳминан 1,1 млрд кубометр сувни тежашга имкон беради, бироқ ўтир ресурсларини (кўмир, газ, мазут) сотиб олишга қўшимча 2,7млрд сом талаб қилинади», — деб таъкидлашди холдингдан.

Миллий энергохолдинг кўрган чоралардан ташқари, ўлка ҳукумати аҳоли учун электр энергиясига бўлган тарифни оширишни таклиф қилмоқда. Бу таклифни биринчи бўлиб президент Садир Жапаров киритган. Кейинчалик энергетика ва енгил-саноат вазири Кубаничбек Турдубаев тарифларни оширишни «тўхтамай ортиб келаётган истеъмолчини ушлаб қолишга» ёрдам берадиган иложсиз чора эканини тушунтирди.

Асосий сурат: Миллий энергохолдинг

Муаллиф: Ислом Розиев