«Кыргызалтын» Центерранинг 29 млн доллар бўйича айбловига жавоб берди

703

«Кыргызалтын» давлат ишхонаси Канаданинг Centerra Gold компаниясининг давлат ишхонаси қалбаки ҳужжатлар орқали 29 млн доллар чиқариб кетишга ҳаракат қилган деган айбига жавоб қайтарди.

Centerraнинг версияси бўйича, «Кыргызалтын» ОҲЖ 12 майда ноқонуний банк ҳисобига 29 млн доллар ўтказишга ҳаракат қилган. Компаниянинг маълумотига кўра, маблағ ўтказиш учун учинчи томонга юборилган қалбаки тўлов топшириғидан фойдаланилган.

«Ҳисоб «Кумтор голд компани»нинг номига очилган бўлиши мумкин», — деб айтилади Centerra«нинг билдирувида.

«Кыргызалтын» билдирувига нисбатан жавобида қалбаки ҳужжат тайёрлаган деган айблов «ҳайрон қолдирганини» айтган.

«Шу кунлари, ундан кейин ҳам «Кыргызалтын» ҳеч қандай тўловларни амалга оширмаган, қолаверса қалбаки ҳужжат тайёрлаш билан ҳам шуғулланмайди», — деб билдиришган компаниядан.

Шунингдек, компания Centerraни “«Кыргызалтын»нинг номида асосиз айбловлар айтишдан тийилишга» чақирди.

Ҳужжатлар қалбакилаштирилиши ҳақидаги билдирувдан ташқари, Сenterra ўша билдирувда Онтарионинг Олий судига «Кумтор»га четдан бошқарувчи бўлиб тайинланган Тенгиз Бўлтурукни судга бераётганини билдирган.

Centerra суд орқали Бўлтурукнинг Қумтўр конини бошқаришга бевосита ёки билвосита қатнашишини тақиқламоқчи. Билдирувда Бўлтурукнинг компания олдидаги қонунбузарликларига жавоб тариқасида суд даъвоси қўйилганини ва «қирғиз ҳукуматининг яқинда Қумтўр конини босиб олинишига боғлиқ» экани айтилади.

Қумтўр атрофидаги воқеалар

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Қумтўр* кони жамоатчилик ва Жогорку Кенеш депутатларнинг эътиборини тортди.* Қумтўр — Иссиқкўл вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони, унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992 йилдан бери канадалик Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади. «Кумтор Голд Компани» ишхонаси Centerra Gold Inc. орқали бошқарилади.

Аввал 7 майда, Бишкекнинг Октябрь туман суди «Қумтўр Голд» ишхонасини давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган.

Бир кун олдин 6 май куни парламент депутатлари уч ўқишда компанияларнинг бирига четдан бошқаришни киритишга йўл берган қонун лойиҳасини қабул қилишган.

12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси олтин қазувчи компаниядан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олиш кераклигини билдирган.

Шунингдек, депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Кумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча сиртдан бошқаришни киритиш. Кейин 14 майда четдан бошқариш ҳақидаги қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

18 майда ҳукумат Тенгиз Бўлтурукни «Кумтор»га четдан бошқарувчи қилиб тайинлади. Бу қарорга Канада ҳукумати реакция билдириб, Қумтўр атрофида бўлаётган воқеага муносабат билдирган. Билдирувга кўра, «Кумтор Голд» компаниясига ташқи бошқарувни киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлка инвестицияларига узоқ муддатга зарар қилиши мумкин».

Centerra Gold ўзи Қирғизистон ҳукуматига қарши халқаро арбитражга мурожаат қилган. Компаниядан ҳукуматнинг бу ҳаракати икки томоннинг қўл қўйган шартномаларини бузади деб ҳисоблайди ва ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш ниятида. Бироқ аввалгидай ҳукумат учун талаш яратган масала бўйича конструктив диалогга келишга розилик билдирган.