Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманини 17 ёшдаги турғуни ҳушини йўқотгунча калтакланиб, вилоят касалхонасига тушган. Жалолобод ВИИБининг матбуот хизмати билдиришича, уни тўрт ўсмир 22 майга ўтар туни калтакланган.
«Бу воқеа тунги соат 01:15лар атрофида Сузоқ тумани ҳудудида бўлган. Воқеага алоқаси бор 4 боланинг шахси аниқланиб, шу куни 22 майда милицияга олиб келинган. Калтакланган болалар жабрланувчининг ҳамқишлоғи, иккиси синфдоши. Тергов давомида жабрланувчининг отаси ариза ёзган», — деди Жээнтаев.
Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Танага оғир зарар етказиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумондорларнинг эҳтиёт чораси 23 майда Сузоқ туман суди томонидан қаралиб, уй қамоғига чиқарилди.
16 апрелда Баткен вилоятининг Қорабоғ қишлоғида 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг орасида уруғларга бўлиниш оқибатида оммавий муштлашув бўлган. Бунинг натижасида тўрт ўқувчи касалхонага тушган.
Бундан ташқари, 9 апрелда Иссиқкўл вилоятининг Қашқасув кичик тумани ёнидаги футбол майдончасида 5 боланинг ўртасида муштлашув бўлган. Натижада бир ўқувчи бошидан жароҳатланиб касалхонага ётқизилган. 15 апрелда унинг боши операция қилинган.