Энди қирғизистонлик савдогарлар товарларини Amazon платформасида сота олишади

Қирғизистоннинг товар ишлаб чиқарувчилари Amazonга тўғридан-тўғри боғланиш имконига эга бўлди — бу электрон савдо қилишнинг энг йирик платформаси. Бу ҳақда компания сотувчилари бевосита рўйхатдан ўтадиган давлатларнинг рўйхатини янгилагандан кейин маълум бўлди.

Амазонда савдо қилиш имконияти Ўрта Осиёдаги бошқа мамлакатларда ҳам яратилди — Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон.

Американинг йирик платформасида савдо қилишни бошлаш учун Қирғизистоннинг компаниялари аввал рўйхатдан ўтиши керак. Кейин рўйхатдан ўтган номи ёки исми билан тасдиқловчи ҳужжатларини қўшиб, банк ҳисоби ва халқаро тўлов картасини очиши керак.

2020 йили февралда ўша вақтда ҳукумат раҳбари бўлган Мухаммедкалий Абилгазиев Олмотада Amazon платформасининг ҳукумат трансформация бўйича директори Лиам Максвелл билан учрашган.

Учрашувда улар электрон савдо-сотиқ тармоғида ҳамкорликни муҳокама қилишди. Бундан ташқари, Абилгазиев Қирғизистонда платформанинг дата-марказини жойлаштиришни таклиф қилган.