«Клооп» адлия вазирлигига қарши судда ғолиб бўлди. Олий суд 24 майда юстиция вазирлигининг шикоятини кўриб чиқди — вазирлик журналистларнинг маълумот олиш имконини чеклаган буйруғини кучида қолдиришни сўраган эди.
Айбек Давлетов, Шерали Камчибеков ва Бактигул Аманалиевадан иборат суд коллегияси «Клооп»нинг адлия вазирлигига қарши жараёнида қабул қилинган суд актларини кучида қолдирди.
Мажлисда нима бўлди?
Суд мажлиси юстиция вазирлигининг Олий судга мурожаат қилган шикоятини қарашдан бошланди. Вазирликнинг вакили Назгул Ташманбетова биринчи инстанциядаги суд манфаатини кўрсатиб, шикоятчиларга қўллов кўрсатди деб билдирган.
Унинг айтишича, «Шахсий маълумотлар ҳақидаги» қонунга кўра, шахсий маълумотлар журналистик мақсадда фойдаланилса, маълумотнинг эгаси билан келишиб, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ва сўз эркинлигининг меъёрлари сақланиши керак.
«Бироқ суд коллегияси ўзининг манфаатдор эканини кўрсатиш билан, «Клооп Медиа»нинг мақсади шахсий маълумотларни олиш эмас, Қирғизистондаги сиёсий ва иқтисодий масалаларини ёритиш ва муҳокама қилишда жамоатчиликнинг эътиборини тортиш учун маълумот йиғишига босим бўлмоқда», — деб билдирди Юстиция вазирлигининг юристи.
Муассаса маъмурий суднинг қарорини бекор қилиб, юстиция вазирлигининг журналистларни маълумот олиш имконини чеклаган буйруғини кучида қолдиришни сўради.
Бироқ ўз навбатида «Клооп»нинг адвокати Фатима Якупбаева Конституцияга мувофиқ, ҳар бир одамнинг маълумотни эркин олишга ҳуқуқи борлигини таъкидлади.
“«Клооп» сўраган маълумот тижорий сир бўлиб ҳисобланмайди. Биз юридик шахслар ҳақида маълумот олиб бўлмайди деган жавоб олдик. Юридик шахснинг шахсий маълумотлари бўлмайди. Юридик шахснинг шахсий маълумотлари бор деган алоҳида нонсенс. Компания эгалари ҳақидаги ҳужжатда паспортининг рақами ҳам, яшаган жойи ҳам ёзилмайди», — деб тасдиқлади юрист.
Бундан ташқари, Якупбаева муассасавий тизимларга маълумотларни беришни тақиқлаш билан Юстиция вазирлиги ваколатларидан фойдаланди деб билдирди.»Юстиция вазирлигининг муассаса олдидаги тизимларга буйруқ беришга ҳаққи йўқ. Бундай меъёр қонунда йўқ», — деб таъкидлади у.
Адвокат Юстиция вазирлигининг кассация шикоятини қаноатлантирмасликни ва аввал қабул қилинган қарорни кучида қолдиришни сўраган.
Натижада суд коллегияси Юстиция вазирлигининг журналистларни маълумот олиш имконини чеклаган буйруғини яроқсиз деб топиб, аввалги Бишкекнинг маъмурий судининг қарорини кучида қолдирди.
Шу билан бирга Олий суд Маъмурий суд қарорини қисман ўзгартириб, Юстиция вазирлигига муассасага қарши тизимларга буйруқ бериш ҳуқуқини тасдиқлаб берди.
Қандай даъво?
«Клооп» Юстиция вазирлигининг маълумот олишни чеклаган буйруқ чиқаргани учун 2020 йилнинг сентябрини охирида судга берган. Муассаса чиқарган буйруққа таяниб, журналистларга компаниялар ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаларини беришдан бош тортаётган эди.
Бишкекнинг маъмурий суди 29 октябрда «Клооп» томонга ўтиб, буйруқни бекор қилиш керак деган қарор чиқарган. 2020 йилнинг декабрида Юстиция вазирлиги Бишкек шаҳар судида маъмурий суднинг қарорига қарши шикоят қилган. Бироқ муассаса судда яна «Клооп»га мағлуб бўлган.
Бишкек шаҳар суди муассасанинг маълумот олишни чеклаган буйруғини яроқсиз деб топган аввалги инстанциянинг қарорини кучида қолдирган. Адлия вазирлиги эса Олий судга аппеляция аризасини берган.