Садир Жапаров Путин билан учрашиш учун Сочига келди

306
Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Садир Жапаров 24 майда Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Сочи шаҳрига келди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Икки давлат раҳбарлари Қирғизистон билан Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликка боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

«Мамлакат бошчилари икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалаларини, Қирғизистон билан Россиянинг алоқасини бундан ҳам ривожлантириш келажагини, евроосиё иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш, шунингдек минтақадаги хавфсизликни, унинг ичида ЖХШТ, МДҲ ва ШҲТ асосида хавфсизликни муҳокама қилишади», — деб билдиришди Жапаровнинг матбуот хизматидан.

Улар коронавирусга қарши ҳаракат чораларини ва рус вакциналарини Қирғизистонга олиб келишни ҳам муҳокама қилишлари хабар қилинди. Садир Жапаров 18 майдан бошлаб чет элга бўладиган сафарлар олдидан изоляцияга кетган: Россияга, Тожикистонга ва Туркияга.

Материални тайёрлаганлар: Бегимай Арстанбекова ва Данияр Кенжалиев.