МСК Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларини сайловни яроқсиз деб топди

303

Марказий сайлов комиссияси 19-майда Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларини сайлашни яроқсиз деб топди. МСКнинг 11 аъзосининг 8 нафари «маъқул» бўлса, учови «қарши» чиқди. Энди Бишкек шаҳар кенгашига сайлов қайта ўтказилади. 

Сайловни яроқсиз деб топишга Бишкек ҲСКнинг 12-майдаги қарори сабаб бўлган. Унда Бишкек ҲСК ариза ва шикоятлар сабаб 30 участкада сайлов натижасини бекор қилиб, сайловдан «Эмгек», «Ак-Бата» партиялари ва НДПКни четлатган. 60 351 овоз яроқсиз деб топилган, бу овоз бериш учун келган сайловчиларнинг умумий сонидан 45%и.

Бишкек ҲСК раиси Кайрат Маматов участкалардаги аниқланган қонун бузишлар «сайлов натижасига таъсир қилганини» билдирган. Унинг айтишича, қайта сайлов ўтказган вақтда «сайловни яроқсиз деб топишга сабабчи бўлган номзодлар қайта кўрсатилмайди»

Номзодлар ҳақидаги шу маълумотни МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова ҳам таъкидлаган. Унинг айтишича, амалдаги қонунга кўра, сайлов натижасини бекор қилишга сабабчи бўлган номзодлар бошқа сайловга қатнаша олмайди. Бироқ бундай талаб партияларга нисбатан эмас. 

«Демак, ҳудудий сайлов комиссияси номзодларни кўрсатиш ва рўйхатга олиш жараёнида у ёки бу номзодларни сайловга қатнашиши ёки қатнашмаслиги ҳақида қарорларни қабул қилади», — деди МСКнинг раисаси.

Пойтахтнинг шаҳар кенгашига 11-апрелдаги сайловда 6 партия 7% бўсағадан ўтди: «Эмгек», «Ак-Бата», НДПК, «Ата-Журт Кыргызстан», «Ынтымак» ва «Биздин Эл».

Маҳаллий кенгашларга сайлов Ўш ва Тоқмоқ шаҳарларида ҳам яроқсиз деб топилган. Шаҳар кенгашларига сайлов натижасини бекор қилиш мазкур участкаларда референдумнинг натижаларига ҳеч қандай таъсир қилмаган.