Депутатлар Олий суднинг судьяси Памирнинг Жумагуловни хизматдан олди

259

Парламент депутатлари 19-майдаги йиғинда Олий суднинг судьяси Памирдин Жумагуловни ишдан бўшатди. Маълумотга кўра, у аввалроқ иўдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. 

Жумагулов Олий судга 2013-йил келган. У фуқаровий ва иқтисодий ишлар бўйича суд коллегиясининг аъзоси бўлган. 

2018-йили фуқаровий фаоллар Памирдин Жумагуловни судьяларнинг «қора рўйхатига» киритган. Уларнинг айтишича, бу рўйхатга «порахўр, адолатсиз ва қонунга қарши ишлаган» судьялар кирган.

Қонунга кўра, Олий суд судьясининг истеъфосини Жогорку Кенешнинг депутатларидан учдан икки қисми қўллаши керак. Жумагуловни ишдан бўшатиш бўйича қарорни 92 депутат қўллади.