Жогорку Кенеш 18-майда «Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий комиссияси ҳақида» Конституциявий қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Ташаббусчи депутат Бакит Тўрўбаев.
Таклиф қилинган ўзгаришларга кўра, Жогорку Кенеш МСК таркибининг ярмини ўзи сайлайди, иккинчи ярми — президентнинг таклифи бўйича сайланади. Қонун бўйича комиссиянинг таркибида 12 аъзо бўлади.
Амалдаги қонунларга кўра, МСК таркибининг учдан бирини парламент кўпчилик, яна бошқа учдан бирини парламентдаги мухолифат, яна учдан бирини президент таклифи бўйича сайланган.
Бундан ташқари, Тўрўбаев МСК раисининг икки ўринбосарининг ўрнига бирини қолдиришни таклиф қилган.
Қолган пунктларни амалдаги қонундагидай бўйича қолдириш таклиф қилинмоқда: масалан сайлов комиссияси аъзоларининг 70%дан ортиғи бир жинсда бўлиши керак ва комиссия аъзоларини парламент хизматдан бўшата олади.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, МСКнинг таркиби аввалгидай беш йилга тузилади, унинг фаолияти парламент тарқатилганда ёки президент истеъфога чиққанда ҳам тўхтатилмайди.
«Марказий сайлов комиссиясининг ишлаётган таркибининг ваколатлари унинг биринчи йиғини бўлган кундан бошланади. Агар Марказий сайлов комиссияси таркибининг ваколатлари муддати сайлов вақтида тугаса, уларнинг ваколатларининг муддати шу сайлов битгунча узайтирилади», — деб таъкидлашди қонун лойиҳасининг муаллифлари.
Тўрўбаев МСК ҳақидаги қонунни 2021-йили 11-апрелда сайлов натижасида қабул қилинган янги Конституцияга мослашни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, яқинда Жогорку Кенешга ва айрим маҳаллий кенгашларга қайта сайлов бўлгани сабаб бу нарсани «МСК фаолиятини легитимлиги бўйича савол туғилмаслиги учун» ёзиш керак.
Янги Конституция
11-апрелда Қирғизистонда маҳаллий кенгашларга сайлов билан бирга референдум ҳам ўтиб, шу куни фуқаролар янги конституция учун овоз беришди. 5-майда, Конституция куни президент Садир Жапаров ўзи таклиф қилган ўлканинг бош қонунига қўл қўйди.
Янги Конституция аввалгисидан фарқ қилади. Ўзгаришлар ҳукуматнинг барча тармоқларига етган. Президентнинг ҳукумати кучайтирилган, кетма-кет икки муддатга сайланади. Шунингдек, янги Конституцияга кўра, депутатларнинг сони 120дан 90гача камайиб, Халқ қурултойи янги органи тузилади.