МХДҚ: Ўш вилоятидан 440 кг героин қўлга олинди

288

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Яқин шарқдан Марказий Осий давлатлари орқали Европага гиёҳванд модда ташиган халқаро наркоканал йўлини тўсди. Бу ҳақда махсус хизматнинг матбуот хизмати билдирди.

13 майда МХДҚнинг ходимлари Ўш вилоятида юк ташувчи машинани тўхтатишган. Тинтув вақтида машинадан яширилган 440 кг героин топилган. Унинг нархи яширин бозорда 20 млн долларни тузади.

Мазкур факт бўйича судгача иш очилиб, икки қирғизистонлик гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишда гумон қилиниб қўлга олинган ва МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.

Ҳозирда мазкур жиноятга иштироки бор бошқа одамларни аниқлаш бўйича ҳаракатлар бормоқда.

«Бу Қирғизистон мустақил бўлгандан бери энг йирик гиёҳванд жинояти бўлиб ҳисобланади», — деб айтилади маълумотда.

Бунгача Ўш вилоятида Марказий Осиё давлатларига гиёҳванд моддаларни ташиш ва сотиш учун доимий канал тузган 55 ва 59 ёшдаги турғунлар ушланган.

Муаллиф: Дилде Шатанова