«Акилбек Жапаров энг биринчи айбдор». Аскар Акаев Қумтўр бўйича айбларга жавоб берди

333

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев Қумтўр конини ишлатишга боғлиқ айбловларга жавоб қайтарди. Акаев «AVTOR TV» лойиҳасига батафсил интервью бериб, унда ўзининг номига айтилган коррупция бўйича айбловларга ва марҳум ўғли Айдарнинг Қумтўрдан пул олиб чиқишга алоқаси бор дейилган айбловларга жавоб берган.

«Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг фаолиятини текширган давлат комиссиясининг етакчиси депутат Акилбек Жапаров айбларни 17 майдаги парламентнинг навбатдан ташқари йиғинида айтган.

Бундан ташқари, Акаев ҳозирги вақтда танқид қилинаётган конни ишлатиш бўйича 2003 ва 2009 йиллардаги канадаликлар билан тузилган шартноманинг айрим ҳолатларига тўхталган. Унинг айтишича, Қирғизистон учун фойдасиз деб ҳисобланган ҳужжатнинг икки вариантини тенг тузишда Акилбек Жапаров фаол қатнашган ва ҳозир юзага келган вазиятга у «энг биринчи айбдор».

Жапаров ва унинг тарихдаги роли ҳақида

Аскар Акаев таъкидлашича, Акилбек Жапаров ўз сўзида қочқин президент Курманбек Бакиев вақтида 2009 йили тузилган Қумтўр бўйича шартнома ҳақида «ҳеч нима демаган». Шу билан бирга у «Акаев ва Танаев даврида тузилган 2003 йилги шартномага эътибор қаратган».

«Жапаровнинг мақсади нима? Асосий мақсади — жамоатчилик фикрини ўша 2009 йилдаги шартномадан буриб, 2003 йилдаги шартномага эътибор қаратиш. Сабаби нимада? Сабаби Жапаров ўзи шу Қумтўрнинг атрофидаги энг катта мутахассис, у бошидан барча комиссияларга иқтисодчи, депутат қатори қатнашиб келган, манфаати ҳам бўлиши мумкин», — деди Акаев.

Аскар Акаев 2003 йили унинг ҳукумати вақтида Акилбек Жапаров ҳам Қумтўр бўйича давлат комиссияда бўлганини таъкидлади. Шунингдек, ҳужжатга қўл қўйишда Жапаров катта роль ўйнаган.

«2003 йили давлат комиссияси тузилиб, унинг асосий аъзосининг бири ўша Жапаров бўлган, Жогорку Кенеш депутати қатори. У ўша комиссияда тўлиқ ишлаб, Канаданинг Торонто шаҳрига бориб, «Камеко»нинг штаб-квартирасида бўлиб, ҳурматли меҳмони бўлиб, кейин роса мақтаган: «Камеко» жуда катта тажрибаси бор, муносиб компания экан. Шартнома ҳам ҳар томонлама манфаатларга тўлиқ жавоб беради деб ўзи мақтаб, қўллаган ўша 2003 йили. Шу асосида Танаев премьер-министр қатори шартномани имзолаб, қарор қабул қилишган эди. Шунда Жапаров камчилик ҳақида ҳеч қаерда очиқ айтган эмас», — деди собиқ президент.

* «Камеко» — Қумтўр конини ишлатиш бўйича биринчи шартнома тузилган канадалик компания. 1992 йилга шартномага кўра, ўхшаш номдаги олтин қазувчи ишхонада Қирғизистоннинг улуши 67%, «Камеко»нинг улуши эса 33% тузган. 2003 йили «Қумтўр» лойиҳасини «Камеко»нинг «ёрдамчи» компанияси «Центерра Голд» билан қайта тизимлаштириш бўйича шартнома тузилган.

Акилбек Жапаровни 2009 йилдаги кон масалалари билан шуғулланганларнинг рўйхатида ҳам кўриш мумкин. Акаевнинг айтишича, Акилбек Жапаров Қирғизистонга 33% акция теккан 2009 йилдаги шартномани ишлаб чиқишга ҳам ёрдам берган.

«2009 йили у иқтисодий ишлар бўйича вице-премьер бўлган. Бакиевнинг [Курманбек Бакиев] буйруғи билан 2009 йилдаги шартномани ўша Акилбек Жапаров тузган. Акилбек Жапаровнинг маслаҳати билан Бакиев ўша шартномани Жогору Кенешга олиб чиқиб, қонун қатори тасдиқлаб берган», — деб таъкидлади.

Шу сабаб Жапаров бошқарган давлат комиссиясининг биринчи ҳисоботида ва парламентнинг навбатдан ташқари йиғинида ҳам 2009 йилдаги шартнома ҳақида жуда кам айтилган.

«Жапаров нима учун мени айбламоқда? Сабаби у Бакиевни бирор сўзда эсламаган. Бирор марта Бакиевнинг фамилиясини айтмади. Сабаби ўша Бакиевнинг буйруғи билан 2009 йилдаги, бугунги инқирозга олиб келган шартномани ўша Акилбек Жапаров ўзи ишлаб чиққан», — деди Акаев «ўша вақтда «Қумтўр Голд Компани»га ўзгача преференциялар берилганини» ва шу сабаб «улар ютиб чиқишидан гумон қилишмаслигини» қўшимча қилиб.

Экология ҳақида

Собиқ президент мана шу Жапаров туфайли ўлка экологик зарарга учради деган фикрда.

«2009 йилги шартномада Акилбек Жапаровнинг таклифи билан икки музликни — Давидов ва Лисийни Қумтўрга қонуний беришган. Бунинг ўзи қонунни қўпол бузиш бўлган, сабаби 90 йилларда биз текшириб, қонунни тақиқлаганмиз — ўша Давидов ва Лисий музликлари ҳеч қачон ишлатилмайди, ундан олтин қазилмайди деган қонун қабул қилинган эди», — деди Акаев.

Шунингдек, «буларнинг ҳаммасини Акилбек Жапаров жуда яхши билганини» қўшимча қилди.

Акаев сиёсатчи нимага «икки музликни ўтиб кетишига йўл қўйган» деб ҳайрон бўлади.

«2003 йили ҳам Қумтўр муаммо қўйганда, биз айтганмиз: «Икки музлик ҳеч қачон ишлатилмайди, сабаби унда экологик катастрофа бўлади». 2009 йили шуни билиб туриб шундай қадамга борган Акилбек Жапаровни биринчи жавобгарликка тортиш керак. Агар билмай туриб шартнома тузса, кечиримли бўлар эди [...] Биринчи айбдор ўша — Акилбек Жапаров: билиб, кўзи етиб туриб шу жиноятга қўл урган», — деди Акаев.

Айбловлар бўйича

Собиқ президент, коррупция ва Қумтўрнинг ёрдами билан бойиган деган айбловларни ҳам таъкидлади. 2005 йили Акаевни ҳукуматдан қулатиб, давлат раҳбари бўлган Курманбек Бакиев «Акаевнинг бойлигини топиб, халқни бой қиламиз» деб ўзининг биринчи фармони билан катта ҳукумат комиссиясини тузган. Мазкур комиссия «унинг бойлигини топмаганини» Акаев эслатди.

«Менга, менинг марҳум ўғлим Айдарга нисбатан Қумтўрдан млрд доллар олган, ўша млрдни топиб халқимизни бойитамиз деб бир қанча иш қўзғалган. Ўша млрдни топиш учун Данияр Усўнов билан Азимбек Бекназаров 1 миллион долларга халқаро изқувар Либерманни ёллашган. Унга Американинг ФБРи ёрдам берган. Шундай қилиб, бутун дунёдан излаб, Канадага бориб «Камеко»ни текшириб, бироқ кейин Бекназаров ўз оғзи билан расмий турда «Акаевнинг бир центини ҳам топмаганмиз» деган», — деди у.

«Қумтўр» атрофида нима бўлмоқда?

Парламентда 17 майда Қумтўр конига ва олтин қазувчи «Қумтўр Голд Компани» ишхонасига боғлиқ навбатдан ташқари йиғин ўтган. Унда 91 депутат «Қумтўр»га вақтинча ташқи бошқарувчини тайинлашга розилик берган — бошқарувчини министрлар кабинети билан Давлат мулкини бошқариш бўйича фонди тайинлайди.

Шу куни Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр Голд Компани»нинг ташқи бошқарувчиси қилиб тайинланган.

Қумтўр — Иссиқкўл вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони, унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992 йилдан бери канадалик Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади.

Бишкекнинг Октябрь туман суди 7 майда олтин ишлаб чиқарган «Қумтўр Голд» ишхонасини давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган.

Тўрт фуқаро Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига коннинг қолдиқларини тўплашни ноқонуний деб топишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Даъво аризасини ёзганларнинг иккиси гаровга олиш ишида айбдор қатори ўтишган — президент Садир Жапаров ҳам бу ишнинг фигуранти қатори ўтган.

12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси олтин қазувчи компаниядан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олиш кераклигини билдирган.

Шунингдек, депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Кумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча сиртдан бошқаришни киритиш.

Бунгача мана шу парламентнинг депутатлари бунинг учун асос тузишган — улар уч ўқишда исталган компанияга сиртдан бошқарув киритишга йўл очадиган қонунни қабул қилишган. Қонунга мувофиқ, агар компания конларни ҳимоя қилиш талабларини, қонунда кўрсатилган экология ва ишлаб чиқариш хавфсизлик меъёрларини бузса ёки ишни таъсир этувчи ҳудудида яшаган одамлар ҳаётига хавф солса, ўша вақтда келтирилган зарарни бартараф қилиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаса, сиртдан бошқарув киритилади. Жапаров бу қонунга 14 майда қўл қўйган.

15 майда ОАВлари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Қумтўр компаниясининг офисларида тинтув ўтказгани айтилган. МХДҚ тергов давом этмоқда деган баҳона билан изоҳ беришдан бош тортган, бироқ 17 майда тинтув бўлганини тасдиқлаган.

Юқоридаги воқеалар сабаб Centerra Gold Inc. Қирғизистон ҳукуматига қарши халқаро арбитражга мурожаат қилган. Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) давлат компаниясини «ютиб олиши» Қирғизистон иқтисодини қайта тиклашни ҳам, республиканинг инвесторлар олдидаги обрўсини ҳам тушириб, хавфга олиб келишини билдирган.

Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеаларга фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлкалик инвестицияларга узоқ зарар қилиши эҳтимол». Бироқ янги ташқи бошқарувчи — Тенгиз Бўлтурукон жамоаси билан таништирилди.