Ўшда ўқувчи мактабнинг 2-қаватидан сакраб жароҳат олди. Воқеа текширилади

254

Милиция Ўзган туманининг Мирза-Аке қишлоғидаги №3 Мамат Нурбаев номли ўрта мактабнинг 10-синфини ўқувчиси 2-қаватидан нимага сакраганини текширади. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан билдиришди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотига кўра, воқеа 17 майда бўлган. Ўқувчи оёғидан жароҳатланиб, қишлоқ касалхонасига мурожаат қилган. Воқеага гувоҳ бўлган синфдошлари милицияга ўқувчи ўзи сакраганини айтишган. Жароҳатланган ўқувчи ҳам ўзини синаш учун шу ишни қилганини айтган. Бироқ ўқувчининг отаси бунга ишонмайди.

«Отаси милицияга ариза ёзди. У боласи сабабсиз деразадан ўзини ташламаслигини айтиб, мактабда унга салбий муносабат ёки ўз жонига қасд қилишга мажбурловчи ҳаракатлар бўлиши мумкин демоқда», — деб милициядан билдиришди.

Мазкур факт ЖУРга «Ўзини ўлдиришга туртки бўлиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширув иши бошланган.

Ўтган йилнинг 18 майида Жалолобод вилоятининг Ахси тумани Жерге-Тал қишлоғида 14 ёшдаги бола ўзини осган. Бундан ташқари, 2020 йили Иссиқкўл вилоятида 13 ўсмир ўз жонига қасд қилган.

Қирғизистонда болалар ҳар йили жисмоний, жинсий ва эмоционал зўравонликдан жабрланади. Болага нисбатан қандай формада зўравонлик бўлмасин, бу уларнинг ҳаётидаги барча босқичда ҳаётига нуқта қўювчи оқибатларга олиб келади.