«Инвесторлар олдидаги обрўси хавфда». ЕТТБнинг «Кумтўр» бўйича баёноти

289

Европанинг тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) «Кумтўр Голд Компани» ишхонаси атрофидаги воқеалар сабаб баёнот берди. Бу компаниянинг тақдирига тегишли — уни бугун парламентнинг навбатдан ташқари йиғинидан кейин давлат «ютиб» олиши мумкин.

«Шу каби қандай қарор бўлмасин, Қирғиз Республикасини халқаро ҳамкорлар ва чет эллик инвесторлар олдидаги вазифаларини аниқ бажаришидан шубҳа қилади деб ҳисоблаймиз. Бу ўлканинг иқтисодини қайта тиклашга ва инвесторларнинг ишлаши учун хавфсиз жой қатори обрўсига путур етказади», — деб билдиришди ЕТТБдан.

Банк «ўз акционерлари, бошқа халқаро молия институтлари, чет ўлкалик ва маҳаллий тадбиркорлар билан биргаликда хабардорликни ошириш ва бу ҳаракатларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича иш олиб боришини» таъкидлайди.

«ЕТТБ Қирғиз Республикасининг ҳукумати билан биргаликда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича иш олиб боришни кўзлайди, шунингдек одамларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартирадиган инвестициялар қилишни режалаштирмоқда», — деб тугатишган молия ташкилотидан.

Қумтўр конини ишлатаётган Канаданинг Centerra Gold олтин ишлаб чиқарувчи компанияси Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж судига мурожаат қилди.

«Кумтўр»нинг атрофида нима бўлмоқда?

Қумтўр — Иссиқкўл вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони, унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992 йилдан бери канадалик Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади. «Кумтўр» компанияси — бюджет тузувчи ишхона.

Шу йилнинг 7 майида Октябрь туман суди давлатнинг фойдасига «Кумтор Голд Компани» ишхонасидан 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириш бўйича қарор чиқарган.

Унда тўрт фуқаро Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига коннинг қолдиқларини тўплашни ноқонуний деб тан олишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Суд даъво аризаси билан мурожаат қилган даъвогарларнинг иккиси одамни гаровга олиш иши бўйича айбланувчи қатори ўтишган — бу ишда президент Садир Жапаров ҳам фигурант бўлган.

12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси олтин қазувчи компаниядан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олиш кераклигини билдирган. Шунингдек, депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Кумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча сиртдан бошқаришни киритиш.

Бунгача мана шу парламентнинг депутатлари бунинг учун асос тузишган — улар уч ўқишда исталган компанияга сиртдан бошқарув киритишга йўл очадиган қонунни қабул қилишган. Қонунга мувофиқ, агар компания конларни ҳимоя қилиш талабларини, қонунда кўрсатилган экология ва ишлаб чиқариш хавфсизлик меъёрларини бузса ёки ишни таъсир этувчи ҳудудида яшаган одамлар ҳаётига хавф солса, ўша вақтда келтирилган зарарни бартараф қилиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаса, сиртдан бошқарув киритилади. Жапаров бу қонунга 14 майда қўл қўйган.

15 майда ОАВлари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Қумтўр компаниясининг офисларида тинтув ўтказгани айтилган. МХДҚ тергов давом этмоқда деган баҳона билан изоҳ беришдан бош тортган.

Бундай ишдан кейин канадалик ОАВлари Centerra Gold компаниясининг 26% акциясига эгалик қилган Қирғизистоннинг «Кыргызалтын» ОҲЖ ўзига тегишли 19% акциясини сотишни режалаштираётганини ёзишган.

BNN Bloomberg нашрининг маълумотига кўра, «Кыргызалтын» бу ҳақда ўзининг норматив ҳужжатида ҳам билдиргандан кейин Centerra Gold Inc. Ишхонасининг акциялари Торонто штатидаги биржада 6,5% фоиздан $8,4гача пастлаган. Бироқ Қирғизистонда эса бу фейк хабар деб айтилган.

Бугун 17 майда парламентда навбатдан ташқари йиғин ўтиб, унга президент Садир Жапаровнинг келиши кутилмоқда. Йиғиннинг мавзуси — Қумтўр ва «Кумтор Голд Компани» ишхонасининг тақдири. Бунгача йиғиннинг мавзуси кун тартибига киритилган эмас.