Бакиевнинг фейклари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни қўллашмоқда — Temirov LIVE

241

Temirov LIVE ютуб каналининг журналист-суриштирувчилари янги чиқарилган видеосида Бакиевнинг клани билан алоқаси бор фейк аккаунтлар, ижтимоий тармоқларда амалдаги президент Садир Жапаров билан унинг дўстини — МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевни қандай қўллашаётганини айтиб беришди.

Журналистларнинг айтишича, улар 2 мингга яқин аккаунт ва минглаб изоҳларни текшириб чиқишган. Натижада журналистлар «Бакиевнинг оиласини ватанига қайтариш бўйича чақириқларни»* топишган.

*Курманбек Бакиев Қирғизистон тарихидаги иккинчи қочқин президент. У Қирғизистондан Беларусияга 2010 йилдаги Апрель инқилобидан кейин қочган. Қирғизистонда Бакиевнинг ўзи ва оила аъзолари сиртдан судланган.

«Шубҳали аккаунтларни тўплаб, уларнинг ёзганларини текширдик. Фейклар билан тролларнинг постларини варақлаётиб, ҳаммаси «Бакиевни энг яхши президент» бўлганини ёзган ўхшашликларни топдик. Масалан, 500 публикациянинг ичидан 100 пост Бакиевни қўллаган. Айнура Белековна деган бири Бакиевга бағишлаб, ҳаммамизни кўзимизни ёшлаган лирик поэма ёзган», — деб таъкидлашди журналистлар.

Temirov LIVE каналининг видеосидан скриншот

Фейклар қочқин президентни қўллашдан ташқари, президент Жапаровни ва МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевни қўллаган постларни ёзади.

Журналистларнинг айтишича, шу фейклар 2010 йил ўлканинг жанубида бўлган этник тўқнашувда* вақтли ҳукумат аъзоларини** айблаб, «Бакиевларни Қирғизистонга олиб келишни таклиф қилишади».

*10 июндан 14 июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида низо чиққан — шу кунлари Ўш билан Жалолободнинг кўчаларида комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Минглаган бинолар ёниб, ҳарбий хизматчилар билан милициянинг қурол-яроғи ва махсус техникаси босиб олинган.

Июнь воқеаларини текширган Килюнендин халқаро комиссиясининг маълумотига қараганда, ҳалок бўлганларнинг сони 470 кишига етган. Уларнинг орасидан 74% ўзбеклар, 25% қирғизлар, бир фоизни эса бошқа этник гуруҳнинг вакилларини тузган. Ўлганларнинг 67%га яқини ўқдан яраланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таянсак, Қирғизистон жанубидаги 2010 йилнинг июнь ойидаги низода 426 киши ўлган, мингдан ортиқ одам жароҳатланган, моддий зарар 2,2 млрд деб баҳоланган.

** Вақтли ҳукумат аъзолари Апрель революциясининг бошида турган. Бакиев ҳукумати қулатилгандан кейин муваққат ҳукумат ярим йилга ўлкани бошқариш функциясини ўз зиммасига олган. Вақтли ҳукумат раҳбари Роза Ўтунбаева бўлган. Шунингдек, унинг таркибига Ўмурбек Текебаев, Алмазбек Атамбаев, Азимбек Бекназаров ва бошқалар кирган.

«Бу постлар билан изоҳларни кўргандан кейин Бакиев яна қайтиб келишга асос тайёрлаётгандай туйғу сезилади»,— деб журналистлар таъкидлашади.

Қирғизистондаги фейклар

Қирғизистондаги таниқли сиёсатчилар ва айрим партиялар машҳурлигини ошириш, элга ёқиш ёки бировни қоралаш учун фейк аккаунтлар армиясидан қўлланаиладиган журналистлар кўп марта ёзишган.

Бу фейк аккаунтлар жамоатчилик фикрини ўзгартириб, ёлғон дискуссия ва йўналишларни пайдо қилади. Кўпроқ фейк аккаунтлар армияси йирик сиёсий воқеалар олдидан, сайлов ва референдумда жонланади.

Журналистларнинг маълумотига қараганда, Садир Жапаров билан божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўллаган фейк аккаунтларнинг армияси бор.