Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан олти киши вафот этди

193

Республика штаби 14-майда ўлкада коронавируснинг 200 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида тўрт тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 124 (икки ходим);
  • Чуй вилоятида — 37 (бир ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 15 (бир ходим);
  • Ўш вилоятида — 7;
  • Жалолобод вилоятида — 6;
  • Норин вилоятида  — 5;
  • Талас вилоятида — 5;
  • Ўш вилоятида — 1.

Ўтган суткада 235 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 166, Чуй вилоятида — 45, Ўш шаҳрида, Ўш ва Жалолобод вилоятиларида тўрттадан, Норин вилоятида беш, Иссиқкўл ва Талас вилоятларида учтадан, Баткен вилоятида бир киши касалликдан соғайди.

Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида тўрт, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида бирттадан бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 99 845га етди. Касалликдан  92 953 бемор соғайиб, 1 687 киши ўлган.

Бугунги кунда 1 768 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 86 ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 2 427 киши уй шароитида даволанмоқда.