Баткен: Қирғиз-ўзбек чегарасида йиғилганларлар тарқалди, вазият барқарор

248
Иллюстратив сурат

Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида турмуш-тирикчиликка боғлиқ можарога йиғилган икки ўлканинг 30-40га яқин фуқароси тарқалди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигидан билдиришди.

Маълумот бўйича Баткен туманининг Қиштут қишлоқ ҳудудининг Сой қишлоғи ва Ўзбекистоннинг Сох тумани Чашма қишлоғининг яшовчиси келишмовчилик сабаб муштлашиб кетган. Натижада чегарага икки томоннинг фуқаролари йиғилган.

Воқеа бўлган жойга Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ҳудудий куч тизимларининг етакчилари, маҳаллий ҳукумат вакиллари бориб, тушунтириш ишларини олиб боргандан кейин йиғилганлар тарқаган. Муштлашган қирғиз фуқароси билан ўзбек фуқароси ярашган.

«Ҳозирда Баткен тумани билан Ўзбекистонинг чегарадош ҳудудида вазият барқарор», — деб билдиришди вакилликдан.

«Азаттык» нашри ҳудудий мухбирига таяниб, бир қирғизистонлик калтакланганини маълум қилди. Бироқ маҳаллий ҳукумат муштлашган қирғиз фуқароси калтакланганини тасдиқламади.

26 мартда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев қирғиз-ўзбек чегараси тўлиқ ҳал бўлганини матбуот анжуманида билдирган. Ташиев бошқарган ҳукумат делегацияси 24-25 мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш учун музокара ўтказган.

МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев ва Ўзбекистоннинг премьер-министри Абдулла Арипов бошқарган чегара бўйича масалаларни ҳал қилиш бўйича комиссиялар Тошкентга икки томонлама протоколни имзолаган.

Қабул қилинган протоколлар бўйича Қирғизистоннинг жой-жойларида норозиликлар бўлиб, айниқса қирғизистонликлар «Кемпир-Абад» сув омбори бўйидаги 50 гектар ерни қўшни давлатга бермасликни ва протоколни бекор қилишни талаб қилишган. Шундан сўнг Ташиев Тошкентга яна боришни ваъда қилиб, «Кемир-Абад» сув омборининг четидан ер Ўзбекистонга берилмайди деган.