Баткен: Мақсат қишлоғида чегара можаросида жабрланганлар учун уйлар қурила бошлади

230

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода уйлари жабрланган Максат қишлоғининг турғунлари учун янги уйлар қурила бошланганини маълум қилди.

Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили

Янги уйлар қурила бошлаган ерга ҳукуматнинг вилоятдаги мухтор вакили Абдикарим Алимбаев борди. У ҳукуматнинг хавфсизлигига, фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини қайта тиклаб беришга ва жабрланганларга уй қуриб бериш масаласига эътибор беришини таъкидлади.

Ҳукуматнинг вилоятдаги вакиллигининг маълумотига кўра, Максат қишлоғидаги чегара можаросида 89 уй, мактаб, бола боғча, медпункт ва қишлоқ раҳбарининг уйи ёнган. Ҳозирда жабрланганлар учун уйлар қурилиб битгунча 50 вақтинчалик чодир ўрнатилган. Қишлоқда умумий 1 200 одам яшайди ва 288 уй бор.

Чегарадаги можаро

Қирғиз –тожик чегарасидаги низо 28 апрелда Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. Унда тожик томон симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ қирғизистонликлар бунга қаршилик кўрсатиб, икки томон бир-бирига тош отишган.

Можаро қуролли тўқнашувга айланиб, Қирғизистондан 189 киши яраланган. Уларнинг орасидан 36 фуқаро ҳалок бўлган. Ўлганларнинг орасида 12 ёшли ўсмир қиз ва 4 ёшли бола ҳамда уч ҳарбий хизматчи бор.

Энг кўп йўқотишлар Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида бўлган — унда тожик томондан отилган миномётдан 25 киши ҳалок бўлган.

Қирғизистоннинг Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 129 турар-жой ва 84 объект жабрланганини маълум қилган.

Отишувни тўхтатиш келишуви 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбарлари учрашиб, икки томон «мақсадли келишувга» эришиб, тўрт пунктдан иборат протоколни имзолаган.

3 майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегара ҳудудидан доимий жойлаштирилган ерга чиқариб кетилган.