Республика штаб 13-майда ўлкада коронавируснинг 329 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 12 тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 205 (олти ходим);
- Чуй вилоятида — 75 (уч ходим);
- Иссиқкўл вилоятида — 18 (уч ходим);
- Ўш шаҳрида — 9;
- Жалолобод вилоятида — 9;
- Норин вилоятида — 5;
- Баткен вилоятида — 3;
- Ўш вилоятида — 3;
- Талас вилоятида — 2.
Ўтган суткада 309 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 176, Чуй вилоятида — 86, Иссиқкўл вилоятида — 24, Ўш вилоятида тўққиз, Норин вилоятида етти, Баткен вилоятида тўрт ва Ўш шаҳрида уч бемор касалликдан соғайди.
Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида беш ва Чуй вилоятида бир бемор вафот этди. Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 99 645га етди. Касалликдан 92 718 бемор соғайиб, 1 681 киши ўлди.
Бугунги кунда 1 750 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 82си ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 2 489 киши уй шароитида даволаняпти.