Баткен: «Қатар» ташкилоти 100 минг долларга зарур бўлган объект қуриб беради

286
Баткеннинг Максат қишлоғи, чегара можаросида ёниб кетган милиция бўлими. Сурат: Элдияр Бакиров/Kloop

«Қатар» хайрия ташкилотининг Қирғизистондаги филиали Баткен вилоятига 100 минг долларлик объект қуриб беради. Бу ҳақда вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова билдирди.

Бердигулова ташкилотнинг ўлкадаги филиали директори Алсамман Мохамад Хомам Ахмад Самир президентнинг Баткендаги вакили Мамиржан Рахимов билан аниқ нима қуриш ҳақида келишмоқда деб билдирди.

Ташкилотдан «Клооп»га «маҳаллий ҳукумат нима зарур бўлса ўша объектни қурамиз» деб айтишди.

Бундан ташқари, ташкилот 11 май куни чегарадаги қуролли тўқнашувда жабрланган ҳудудлардаги 2000 оилани 110 тонна озиқ-овқат қопчалари билан таъминлади. Шунингдек 4200 кишига рамазонда ифторлик қилиш учун таом тарқатди.

Сурат: Чолпон Бердикулова

«Қатар» хайрия ташкилоти (Qatar Charity) 1992 йили тузилган ва Яқин шарқдаги йирик хайрия ташкилотлари қаторига киради. У 2012-2017 йиллар оралиғида умумий ҳисоби 1,3 млрд доллар миқдорида хайрия кўмагини кўрсатган.

Ташкилотнинг дунё бўйича 30га яқин вакиллиги бор. У 1997 йилдан бошлаб Qatar БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашида аъзо-кузатувчи мақомига эга.