54 млн доллар грант ва бепул вакцина. Хитой Қирғизистонга ёрдам беради

263

ТИВнинг матбуот хизмати 2021 йилнинг 11 майида Қирғизистон билан Хитойнинг ташқи ишлар вазирлари Руслан Казакбаев билан Ван И учрашганини билдирди. Ҳозирда Казакбаев расмий иш сафари билан Хитойда.

«Сўзлашувлар дўстлик муносабатида ва муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тўлиқ ўзаро тушуниш муҳитида ўтди» деб таъкидлаган. Учрашув якунида Хитой Халқ Республикаси билан Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлари 2022-2023 йиллардаги ҳамкорлик дастури имзоланди.

ТИВ раҳбарлари нимани муҳокама қилишди?

Муассасанинг матбуот хизмати билдиришича, Ван И ва Казакбаев «қирғиз-хитой ҳамкорлигининг чуқур тармоқларини муҳокама қилишди».

ТИВ раҳбарлари Қирғизистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиши, «Торугарт» ва «Эркечтам» ўтказиш бекатларининг фаолияти, товар алмашиш, Қирғизистонда грант лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида сўзлашишди.

Бундан ташқари, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш, Қирғизистон иқтисодига хитой инвестицияларини киритиш, «Бир камар – бир йўл» ташаббуси ҳақида биргаликда инфратизим лойиҳаларини такомиллаштириш масалаларига ҳам тўхтатилшган.

Томонлар қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувни ҳам муҳокама қилишди. ТИВнинг матбуот хизмати билдиришича, Хитойнинг ташқи ишлар вазирилиги «қирғиз-тожик давлат чегарасидаги келишмовчиликни Қирғизистон тинчлик йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилганини юқори баҳолади».

Хитойнинг қарори

Қирғизистоннинг ТИВнинг маълумоти бўйича, учрашувда Ван И, давлатлар ўртасидаги «стратегик ҳамкорлик масалаларини ҳисобга олиб», икки томонлама ҳамкорликнинг йўналиши бўйича бир нечта қарорни очиқлади. Унга кўра, Қирғизистон қуйидагиларни олади:

150 минг доза миқдорида хитой вакцинасининг иккинчи партиясини бепул гуманитар ёрдам қаторида бериш;

Иқтисодни қўллаш учун 350 миллион юань (54 миллион АҚШ долларига яқин) миқдорида грант бўлиш;

Қирғизистонни Хитойдан давлат ташқи қарзи бўйича тўлов муддатини кейинги қолдириш учун қўшимча устама қўймаслик ҳақида;

«Торугарт» ва «Иркештам» ўтказиш пунктларининг ишини такомиллаштириш мақсадида уларнинг фаолиятини оптимизациялаш бўйича ҳаракат қилинишини таъкидланди.

Бундан ташқари, Хитой ТИВнинг раҳбари Қирғизистонга «озиқ-овқат томондан ёрдам бериш масаласини кўриб чиқиш» ва COVID-19 пандемиясига сабаб тўхтаб қолган грант лойиҳаларни жонлантиришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Ван И Қирғизистондан Хитойга экологик томондан тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт миқдорини кўпайтиришга «хитой томоннинг қизиқишини» билдирди. Экспортга чиқадиган маҳсулотлар рўйхатига картошка, ловия, рапс ва узум киради.

Учрашув якунида ТИВ раҳбарлари Ван И Руслан Казакбаевни «қулай вақтда» Қирғизистонга расмий сафар билан келиб кетиш таклифини қабул қилди.

Тайёрлаган: Айжан Ералиева