Марказий сайлов комиссиясининг 11 майдаги йиғинида Ўш шаҳар кенгашига 11 апрелда ўтган сайлов натижасини бекор қилди. Шу куни шаҳар яшовчилари депутатларни сайлаган ва янги Конституцияни қабул қилгани бўйича референдумга қатнашган.
Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи Ўш шаҳар кенгашига ўтган сайлов натижасини бекор қилишни таклиф қилган. Сабаби Ўшда ўтган сайловда қонун бузишлар оммавий сифатга эга экани ва бу сайлов кампаниясининг легитимлилигига шубҳа яратиши айтилган.
Ишчи гуруҳ МСКга Ўш шаҳридаги 27 сайлов участкасида сайлов натижасини бекор қилишни ва 21 апрелда Ўшнинг ҲСК томонидан Ўш шаҳар кенгашига ўтган сайлов натижаси бўйича протоколни бекор қилишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ президент Садир Жапаровга Ўш шаҳар кенгашига сайловни қайта тайинлаш ҳақидаги мурожаатни йўллаши керак деб ҳисоблайди. Шунингдек, сайлов натижасини бекор қилишга сабаб бўлганларни сайловга қатнаштирмаслик ва Ўш бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг жавобгарлигини кўриб чиқиш айтилган.
Юқоридаги билдирувни МСКнинг ишчи гуруҳи аъзоси Медина Кутбердиева МСКнинг 11 майдаги йиғинида ўқиб берди. Шундан сўнг МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова ишчи гуруҳнинг таклифларини овозга қўйди. МСКнинг саккиз аъзоси таклифни қўллаб, тўрт нафари қарши овоз берди. Натижада Шайлдабекова Ўш шаҳар кенгашига ўтган сайловнинг натижаси бекор қилинганини айтди.
ИИВ рўйхатга олган қонунбузарликлар
ИИВнинг вакиллари МСК йиғинида Ўш шаҳри бўйича олти иш тергов қилинаётганини билдиришди. Овоз сотиб олиш фактига боғлиқ 12 ариза тушган. Бироқ 11 ҳолат бўйича маълумот аниқланган эмас.
«Оммавий рўйхатга олиш бўйича бир иш, бинодан ташқари сайлов бўйича тўрт иш, овозларни сотиб олиш бўйича бир иш тергов қилинмоқда. «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан номзод бўлган Болот Баетов бўйича иш Ахлоқ кодекси билан тергов қилинмоқда», — деди ИИВ вакили.
Ахлоқ кодекси бўйича 22 факт қайд этилган. Уларнинг орасида ЖУРга маъмурий ресурсдан фойдаланиш бўйича икки иш, майда безорилик бўйича икки факт ва журналистик фаолиятга тўсқинлик қилиш бўйича бир факт ЖУРга рўйхатга олинган. Бу бўйича ишлар қисқартирилгани айтилди.
Бунга қадар марказий сайлов комиссияси раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматов беш кенгашнинг натижаси бўйича тортишув бўлаётганини билдирган.
«Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳарларидаги сайлов натижаларига шикоятлар МСКнинг ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг муҳокамасида. Бундан ташқари, Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб ва Новкендаги Бургўн қишлоқ кенгашларининг натижалари ҳам чиқмаган. Бу ерларда ҳам аризалар бор. Биз уларни имкони борича эртароқ қарашга ҳаракат қиляпмиз», — деган Бекматов.
12 апрелда Ўш шаҳар кенгашига отланган «Бир Бол» партияси Ўш шаҳар сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, бир неча сайлов участкаларидаги овоз бериш натижаларини бекор қилишни сўраган. Сабаби Ўшнинг ҲСК бу аризани қаноатлантирган эмас.
26 апрелда «Бир Бол» МСКга мурожаат қилган. Партиянинг вакиллари Ўшнинг ҲСК 21 апрелда протокол қабул қилаётиб «Бир Бол» кўрсатган қонунбузишларга эътибор бермаганини билдиришган.
Ўш шаҳар кенгашига сайлов тугаб, дастлабки натижалар эълон қилинганда олти партия — «Улуттар биримдиги», «Ишеним», «Республика», «Бутун Кыргызстан», «Улуу Журт» ва «Бир Бол» — сайлов натижасини тан олмаслигини билдиришган. Дастлабки натижалар бўйича Ўш шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар Биримдиги», «Ыйман Нуру» ва «Ынтымак» партиялари ўтган.
Партиялар сайлов «ифлос» ўтганига, бунга тегишли органлар чора кўрмаганидан норози бўлишган. Айниқса партиялар «Ата-Журт Кыргызстан» партияси «маъмурий ресурсдан фойдалангани, овоз сотиб олгани ва ноқонуний ишларга қўл урганидан» шикоят қилишган.
Шунингдек, айрим норози бўлган партияларнинг вакиллари митингга чиқишган.