Республика штабдан 8-майда коронавируснинг янги 416 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 246;
- Чуй вилоятида — 110;
- Ўш вилоятида — 3;
- Иссиқкўл вилоятида — 25;
- Ўш шаҳрида — 10;
- Баткен вилоятида — 2;
- Жалолобод вилоятида — 15;
- Норин вилоятида — 5.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморлар сони 98 079га етди.
Бир суткада 308 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 202, Чуй вилоятида — 77, Ўш шаҳрида, Ўш ва Талас вилоятларида иккидан, Норин вилоятида — беш, Жалолобод вилоятида — тўрт, Иссиқкўлда — 14 бемор соғайди.
Ўлка бўйича умумий 91 267 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 653 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 487 киши оғир, 83 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 2 514 киши даволанмоқда.
Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлиллари сони — 4 454.
Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида — тўрт ва Чуй ва Иссиқкўл вилоятиларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 649 киши ўлди.
Бир кеча-кундузда 7 тиббиёт ходимида коронавирусга чалинди. Бишкек шаҳрида — беш, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида — биттадан ходимда коронавирус аниқланди. Умумий коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 485га етди, улардан 4 417 ходим касалликдан соғайди.