«Қумтўр»га мамлакат учун 262 млд сом компенсация тўлаб бериш масъулияти юклатилди

234
Сурат: «Қумтўр Голд Компани»

Бишкек шаҳридаги Октябрь туман суди 7 майда «Қумтўр Голд Компани» олтин ишлаб чиқарувчи корхонаси давлат фойдасига 261,7 млд сом тўлаб бериши керак деган қарор чиқарди.

Бунга қадар фуқаровий фаоллар Айбек Сарибаев, Нарис Калчаев, Аблас Жеэнбеков ва Кемелбек Кутманов мазкур ишхона устидан судга ариза ёзишган. Унда улар Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига коннинг қолдиқларини тўплаш ноқонуний эканини таъкидлаб, давлат фойдасига компенсация ундириб беришни сўрашган.

«Даъвогарларнинг аризалари қаноатлантирилиб, «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан давлатга 261 миллиард 719 миллион 674 минг сом компенсация тўлансин ва 1 миллиард 300 миллион сом пошлина олинсин», — деб ёзилади суднинг қарорида.

Қарорни канадалик компания Бишкек шаҳар судига 30 кун ичида шикоят қила олади.

Суднинг бундай қарори чиққандан кейин «Центерра Голд» компаниясининг акциялари 30%га тушиб кетган. Қирғизистон мазкур компаниянинг 26%дан ортиқ акциясига эгалик қилади.

*«Центерра Голд» компаниясининг штаб-квартираси Канадада жойлашган. Унинг уч асосий олтин конини ишлатувчи рудниги бор — Қирғизистондаги «Қумтўр», Британиянинг Колумбия провинциясида «Маунт Миллиган» ва Туркиядаги «Оксют» конлари.

8 майда «Центерра Голд» компанияси ҳам билдирув тарқатиб, унда компания судга ариза ёзганларнинг бири Кемелбек Кутманов Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитасининг раисаси Динара Кутманованинг ўғли эканини маълум қилган.

Шунингдек, мазкур компания 2017 йили Қирғизистон ҳукумати билан атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича стратегик шартнома тузганини эслатган. Шартномага мувофиқ, компания музликларга коннинг қолдиқларини тўплаши натижасида экологияга келтирган зарар учун компенсация тўлашдан бўшатилганини таъкидлаган.

Қумтўрни текширувчи депутатлар комиссия 17 февралда «Республика — Ата-Журт» фракциясининг ташаббуси билан тузилган. Комиссиянинг раҳбари бўлиб депутат Акилбек Жапаров тайинланган.

Шу йилнинг мартида «Центерра Голд» компанияси «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг фаолиятига депутатлар ва давлат ходимларининг текширувлари тўсқинлик қилаётганини билдирган.

Унда давлат комиссиясининг раиси депутат Акилбек Жапаров мазкур ишхонанинг раҳбариятидан вақтинчалик офис ва барча ҳужжатларга рухсат сўраётгани ёзилган.

Шунингдек, билдирувда компания Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг муддати тугаётгани сабаб комиссия тузиш ҳуқуқига эга эмас деб таъкидлаган. Бундан ташқари, компания парламент «давлатни яшаб кетиши учун техник функцияларни бажариши керак» деб ҳисоблайди.

«Бугунги кунда компания ўзининг асосий фаолиятини тўхтатиб, давлат органларнинг сўровномаларига ва текширувларига жавоб бериши керак дегандай фикр қолдирмоқда. Бундай ҳолда ривожланиш ҳақида айтиш мумкин эмас», — деб таъкидлашган компаниядан.

Жогорку Кенеш тузган биринчи комиссия биринчи эмас. Собиқ президент Курманбек Бакиев қулатилгандан кейин халқ вакиллари олтин конини текшириш учун 2012-2013 йиллари депутатлик ва давлат комиссияларини тузган. Ўша вақтда депутатлар комиссияни амалдаги президент Садир Жапаров бошқарган.

Улар 2009 йили Бакиев вақтида тузилган келишув «ўлка манфаатларига тўлиқ жавоб бермайди» деган қарор чиқариб, уни қайта кўриб чиқишни таклиф қилишган. Centerra Gold Inc. Компанияси билан Қирғизистон ҳукуматининг ўртасидаги узоқ давом этган музокаралардан кейин 2017 йили Стратегик шартнома имзоланган.

Қумтўр Қирғизистондаги энг йирик олтин кони — унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992 йилдан бери Канаданинг Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатиб келади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади. Йилнинг бошида собиқ премьер Мухаммедкалий Абилгазиев олтин қазувчи компанияга қўшимча ерни «ноқонуний» берган деган гумон билан қўлга олинган.