Ижтимоий тармоқларда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Камчибек Ташиев чегарани демаркация ва делимитация қилиш бўйича ҳукумат делегацияларининг учрашувида Тожикистоннинг амалдорларидан кечирим сўрагани олинган видео тарқалди*. МХДҚ видеони «фейк» деб атади.
*Ҳукумат делегацияларининг сўзлашувлари 1-майда ўтган. Унга Қирғизистон ва Тожикистоннинг МХДҚ раҳбарлари қатнашган. Музокара давомида улар протоколни имзолаб, ҳарбийларни олдинги жойларига чиқариб кетишга келишишган.
Видеода Ташиев «[...] ҳурматли тожик халқи билан бирдамликда ва иноқликда яшаймиз. Бизга ҳозир… Бизга ҳозир… Бизни кечиринглар» дейди.
МХДҚ видеони «Ташиевни қоралашга йўналтирилган монтажланган» деб атади.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро 28-апрелда бошланган. Жанжал «Головной» суқ тақсимлагичига тожик томон ўзбилармонлик билан видео кузатув камера ўрнатгани сабаб бошланган. 29-апрелда Қирғизистон билан Тожикистоннинг ҳарбийлари қуролдан фойдаланишга ўтишган.
Икки ўлка ҳукумати бир неча марта томонлар отишувни тўхтатиб, ҳарбийларни чиқариб кетиш ҳақида келишишганини айтиб, бироқ ярашиш ваъдаси эрта бузилган. Ўқ отишни узил-кесил тўхтатиш шартномаси 1-майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг миллий хавфсизлик қўмитасининг бошчилари учрашиб, икки томон «мақсадли келишувга» эришиб, тўрт пунктдан иборат протоколга қўл қўйгандан кейин бўлган. 3-майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегара ҳудудидан доимий жойлаштирилган ерларига олиб кетишни уддалашган.
Охирги маълумот бўйича отишув натижасида Қирғизистоннинг 36 фуқароси ҳалок бўлган. Уларнинг орасида 4 ёшли бола ва 12 ёшли қиз бор. Умумий 189 одам яраланган.
Тожикистон ҳукумати ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақидаги маълумотни 6-майда эълон қилган. Тожик ҳукуматининг маълумотига қараганда, қуролли тўқнашув натижасида 19 киши яраланиб, 87 тожикистонлик фуқаро яраланган.