Олий суд НДПК аризасини инкор қилди. Партия шаҳар кенгашининг сайловидан четлатилди

293

Олий суд НДПК партиясини Бишкекнинг маъмурий судини қарорига боғлиқ кассация шикоятини қаноатлантирмади. Маълумотни «Клооп»га 4 майда Олий суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Бу билан Олий суд маъмурий суднинг, Бишкек ҲСКнинг ва МСКнинг НДПКни сайловдан четлатиш ҳақидаги қарорини кучида қолдирди.

Партиянинг вакиллари йиғинда Бишкек шаҳар кенгашига сайловни такроран ўтказиш талабидан бош тортишмаслигини айтишди.

НДПКни сайловдан четлатиш

Бишкек ҲСК «Қирғизистон халқ демократи партиясини» (НДПК) 19 апрелда сайловдан четлатган. Бу қарор МХДҚ ва Ленин туман ИИБнинг НДПК партиясига нисбатан аниқлаган материалларининг асосида қабул қилинган.

«Бишкек ҲСК ҚХДП (НДПК) сиёсий партиясининг вакиллари томонидан овоз бериш куни ташвиқот олиб борилган, сайловчиларни сотиб олган, сайловни молиялаш тартибини бузиш асосида сайлов қонунларини бузиш ҳаракатлари бўлган деган хулоса келди», — деб билдиришган Бишкек шаҳрининг ҳудудий сайлов комиссиясидан.

24 апрелда МСК Бишкек шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг НДПКни сайловдан четлатиш бўйича қарорини қўллаган.

НДПК ўз номига қўйилган айбларни инкор қилган. Партия Бишкек шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси билан МСКнинг сайловдан четлатиш бўйича қарорини «адолатсиз ва ноқонуний» деб атаган.

Кейин сиёсий бирлашма очиқ мурожаат билан президент Садир Жапаровга юзланиб, уларнинг масаласини ўз назоратига олишини сўраган.

Бироқ 29 апрелда Бишкекнинг маъмурий суди НДПКнинг МСК билан ҲСКнинг қарорига қарши даъво аризасини қаноатлантирган эмас.

Бишкек шаҳар кенгашига сайловнинг натижаси

11 апрелда ўтган Бишкек шаҳар кенгашининг сайловига умумий 26 партия қатнашган. Дастлабки маълумотлар бўйича уларнинг олтиси 7%лик бўсағадан ўтган: «Эмгек», «Ак-Бата», «Ата-Журт Кыргызстан», «Ынтымак», «Биздин эл» ва НДПК.

Бироқ партия сайловдан четлатилгани сабаб НДПКнинг мандатлари бошқа партиялар ўртасида бўлиштирилади. Қайси партияга қанча мандат тегиши ҳозирча номаълум.