МСК Тоқмоқдаги шаҳар кенгашига сайлов натижаларини яроқсиз деб топди

284

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари 3 майдаги йиғинда Токмок шаҳар кенгаши сайловининг натижасини бекор қилди. Бу қарорни МСКнинг 10 аъзоси қўллади, иккиси қарши овоз берди.

МСК аъзолари бу қарорни марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи баёнот бергандан кейин қабул қилинди. Аввалроқ у МСКнинг аъзоларига Токмок шаҳридаги етти сайлов участкасида сайлов натижасини яроқсиз деб топишни таклиф қилган: №7068, №7069, №7070, №7071, №7072, №7075 ва №7081. Мазкур участкаларда сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш манипуляциясига боғлиқ бузилишлар аниқлангани айтилган.

Ишчи гуруҳ президент Садир Жапаровга Токмок шаҳрида қайта сайлов ўтказиш ҳақидаги мурожаатини таклиф қилган. Бундан ташқари, сайлов натижасини бекор қилишга сабабчи бўлган номзодларни бошқа сайловда қатнаштирмаслик таклифи ҳам айтилди.

Бу қарорни МСКнинг кўпчилик аъзолари қўллади.

Қишлоқ ва шаҳар кенгашининг депутатларини сайлаш Қирғизистонда 11 апрелда ўтган. МСКнинг маълумотига қараганда, Токмок шаҳар кенгашини сайлашда «Эмгек» партияси кўп овозга — 47,7% — эга бўлиб, биринчи ўринга чиққан ва депутатлик мандатларининг кўпига эга бўлган.

Дастлабки маълумотлар бўйича партия 31 депутатлик мандатидан 16ни олиши керак эди.

Бироқ, сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейин «Эл Биримдиги», «Ата-журт Кыргызстан», «Бирге» ва «Республика» партиялари «Эмгек» партияси сайловда оммавий қонун бузишларга йўл қўйган деб айтиб чиқишган.

«Эмгек» партияси айбланаётган асосий қонун бузиш — бу «бир уйга» кўпчиликни рўйхатга қўйиш.