Баткен вилоятининг Оқтатир қишлоқ ҳукуматини Орто-Боз қишлоғида сапёрлар гуруҳи олдин портламай қолган снарядларни зарарсизлантириш мақсадида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизмати 4 майда билдирди.
Шунингдек, махсус хизмат қирғиз-тожик чегараси ҳудудида яшаган турғунларга портлаш овози эшитилса, ваҳимага тушмасликни айтди. Сабаби снарядлар портлатилади.
Бундан ташқари, 4 майга ўтар кечаси қирғиз-тожик чегарасида отишувлар бўлмаганини ва вазият барқарорлигини маълум қилишди.
2 майда МХДҚ Орто-Боз қишлоғини текширганда авиация ракетани топишган. Ракета турғунларнинг бирини уйига тушган, бироқ яшовчилар жабрланган эмас. Сабаби ракета портламай қолган.
Махсус хизматнинг маълумоти бўйича ракета 29 апрелда тожик ҳарбийлари «МИ-24» вертолётидан Тўрткўча ва Чир-Добо ҳудудларига ҳаводан ўқ отганда тушган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро 28 апрелда Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида тожик томон ўзбилармонлик билан видео кузатув камера ўрнатганда бошланган.
1 майгача тўқнашувлар оқибатида 184 киши яраланиб, уларнинг орасидан 12 ёшдан 60 ёшгача 35 қирғиз фуқароси ҳалок бўлган.
Марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.
«Азаттык» радиосининг тожик хизмати чегарадаги жанжалда 15 тожикистонлик ҳалок бўлганини ва 90 киши жабрланганини билдирган. Уларнинг орасида ҳарбий ходимлар ва тинч аҳоли бор.