Тожикистоннинг Бош прокуратураси Қирғизистоннинг ҳарбийларига қарши жиноий иш қўзғади

314

Тожикистоннинг Бош прокуратураси 29 апрелда Қирғизистоннинг ҳарбийларига икки жиноий иш қўзғаганини билдирди.

Мазкур иш Тожикистоннинг Жиноят кодексининг «Агрессив уруш бошлаш ва давом эттириш», шунингдек «Икки ёки ундан кўп одам ўлдириш» моддалари асосида қўзғалган.

Бош прокуратура қирғиз-тожик чегарасидаги отишувда, Қирғизистон фуқаролари ҳарбийлар ёрдамида «Тожикистоннинг маҳаллий турғунларига, инфраструктура объектларига ва чегара пунктларига ўқ отишган» деб ишонтиришмоқда.

Уларнинг версиясида жанжал 29 апрелда, қирғизистонлик ҳарбийлар гуруҳи маҳаллий яшовчилар билан бирга «Головной» сув тақсимлаш жойига йиғилганда бошланган. Унда тожик муҳандислари кузатув камераларни ўрната бошлаган.

«Юқорида айтилган одамлар, ҳеч кимдан сўрамасдан, расмий ҳукуматни, аниқроғи Қирғизистон чегара хизматининг ҳарбийларини рухсати ва иштироки билан Тожикистон фуқароларини тош билан уриб, тожик фуқароси ишлаётган симёғочни оралаб киришган. Шундан сўнг провокация Қирғизистоннинг чегара хизматини провокацияси остида оммавий тартибсизликка етган», — деб ҳисоблайди муассаса.

Тожикистоннинг бош прокуратураси отишув бўлган жойга кейинчалик ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари ва Исфара шаҳрининг раҳбарини юборганини қўшимча қилди.

«Уларнинг расмий мақоми ҳақида билгани сабаб, атайин йўқ қилиш мақсадида автоматдан ўқ отилган. Бу қуролли ҳужум оқибатида Исфара шаҳрининг мери Баходурзода Баховаддин ва бошқа ҳуқуқ тартибот органи ходимлари, маҳаллий турғунлар яраланган» — деб айтилади бош прокуратуранинг билдирувида.

Назорат органининг версияси бўйича, Қирғизистоннинг қуролланган ҳарбийлари ҳарбий техникадан фойдаланиб Тожикистоннинг маҳаллий аҳолисига, инфраструктура объектларига ва чегара заставаларига ҳужум қилган.

«Будай қуролли ҳужум натижасида бир неча киши ҳалок бўлиб, ўнлаган одамлар яраланган. Кўплаган уйлар, чегара пунктлари ва бошқа инфраструктура объектлари ёқиб юборилган. Фуқароларга ва давлатга катта миқдорда моддий зарар келтирилган», — деб билдирган Тожикистоннинг бош прокуратураси.

Назорат органи қуролли куч ишлатиш бу агрессия саналади деб ҳисоблашади.

«Давлат томонидан қуролланган безори гуруҳларни юбориш ва уларни бошқа давлатларга қарши жиддий қурол қўллаши ҳам агрессия ҳисобланади» , — деб ҳисоблайди прокуратура.

Тожикистоннинг бош прокуратураси ўлка ҳукумати жанжал бўйича суриштирув бошлаганини билдирди.

Қирғизистон ҳукумати қандай фикрда?

Қирғизистоннинг чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан ҳеч қандай шартнома, келишув бўлмасдан видео кузатув камера ўрнатгани сабаб бўлганини билдирган.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Ўмурбек Суваналиев Тожикистоннинг Соғди вилоятини губернатори можарога сабаб бўлган камераларни олиб ташлашга ваъда берган, бироқ Исфара туманининг ҳокими раҳбариятнинг буйруғини бажармаганини билдирган.

Тожикистоннинг чегара хизмати гидроқурилма 1968 йили қурилган, у тўлиқ Тожикистон ҳудудида жойлашган деб айтмоқда.

Бироқ Қирғизистоннинг чегара хизмати қўшни давлатнинг чегарачилари тарқатган маълумот «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдирган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Икки давлатнинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. 29 апрелда вазият кескин тус олган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Томонлар 29 апрель куни кечга яқин отишувни тўхтатишга келишишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 майда берган маълумоти бўйича, чегарадаги отишув оқибатида 36 қирғизистонлик вафот этган ва 183 киши яраланган.

Чегарадаги отишув сабаб 40 мингдан ортиқ қирғизистонлик эвакуацияланган, уларнинг орасидан 20 минги ёш болалар. Бундан ташқари, ўнлаган қишлоқлар вайрон бўлиб, 70дан ортиқ уйлар ёқилган. Чегара заставалари, мактаблар ва бола боғчалари йўқ қилинган.

Тожик томоннинг расмий давлат органлари жабрланганларнинг аниқ сонини айтмаган. Бироқ Озоди радиосининг маълумотига қараганда, жанжалдан камида 16 тожикистонлик ҳалок бўлган.