Бош прокуратура Тожикистоннинг ҳаракатини агрессия деб баҳолади

402
Тожикистоннинг ҳарбий агрессиясининг оқибатлари

Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик томоннинг ҳаракатини ҳарбий агрессия қатори баҳолади. Бу ҳақда бош назорат органининг матбуот хизмати билдирди.

«2021 йилнинг 29 апрелида тонгги соат 4:40дан бошлаб Тожикистоннинг ҳарбийлари ва бандит тизимлари автомат қуроллар, миномётларни, ҳарбий вертолётларни, оғир бронетехникани, артиллерияни ва бошқа қуроллар турларини Баткен вилоятидаги тинч аҳолига қарши қўллаб, Қирғизистон чегарасига қора ният билан ҳужум қилди», — деб айтилади маълумотда.

Шунингдек, Тожикистон бундай ҳаракати билан бир қанча халқаро шартномаларни бузган. Уларнинг орасида 1976 йилдаги БМТнинг инсон ҳуқуқларининг умумий декларациясини устави, 1991 йилдаги Мустақил давлатларнинг ҳамкорлигини тузиш ҳақидаги келишув, 1991 йилдаги Олмоти декларацияси, 1994 йилдаги МДҲ аъзо давлатларининг суверенлигини, ҳудудий бутунлигини сақлаш ва чегараларининг дахлсизлиги ҳақидаги Москва декларацияси ҳамда 1996 йилдаги Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги давлатлар аро муносабатларнинг асослари ҳақидаги шартнома талаблари бор.

«Доимий жойлаштирилган ерлардан бошқа жойдан ҳужум қилувчи оғир қуролдан фойдаланиш Қирғизистоннинг суверен ҳудудини босиб олиш мақсадида ҳарбий ҳужумни олдиндан режалаштирилгани маълум бўлади. Тожикистон томондан бошланган ҳарбий ҳаракатларда уларнинг аскарлари, қуролли ёлланган одамлари ва бандит тизимлари қатнашди», — деб ёзилади маълумотда.

Бундан ташқари маълумотда тожик томон Лайлак ва Баткен туманларидаги қишлоқларни бузиб, мол-мулкини тўнагани ҳам айтилади. Улар ўзларининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида Қирғизистон фуқароларини турар-жойларини ва тўналган ижтимоий объектларни оммавий равишда ёқиб юборишган. Бунинг оқибатида бизнинг фуқароларга ва давлатга йирик миқдорда моддий зарар келтирилган.

Бегуноҳ ўлдирилган 24 фуқаро

Бош прокуратура миномёт ва бошқа артиллерия қурол билан ҳужумнинг биринчи соатларида Баткен туманининг «Головной» ҳудудида 24 бегуноҳ фуқаро ҳалок бўлганини таъкидлади.

Бош назорат органи тожик томоннинг агрессиясидан 36 киши ҳалок бўлганини, уларнинг уч нафари ҳарбий ходимлар ва икки ёш бола борлигини билдирди. Шунингдек, 180дан ортиқ ярадорлар бўлган, уларнинг орасида ўта оғир аҳволдагилар ҳам бор. 33 мингдан ортиқ фуқаро можаро бўлган ҳудуддан кўчирилгани аниқланган. Ҳарбий агрессия натижасида 170дан ортиқ уйлар, тиббий ва билим бериш муассасаларининг бинолари, инфраструктура объектлари ва фуқароларнинг мулклари куйиб кетган.

Портламай қолган снарядлар

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош қишлоқларида кўплаган автомат, йирик калибрдаги қуролларнинг гильзалари, фугаслар ва миналар, портламаган снарядлар, авиация ракеталар олиниб, Тожикистоннинг қуролли кучлари томонидан қазилган траншеялар, тўсиқлар ва ўрнатилган ҳарбий қурилмалар топилган.

«Тожикистоннинг ҳарбийлари ва кўплаган бандит тизимларининг тинч аҳолига ва фуқаровий объектларга, шунингдек жароҳат олганларни ташиган тез ёрдам автомашиналарига фугастик-портловчи қисмларининг ва ракета қуролларидан фойдаланиши Тожикистон томонидан бир томонлама ва ҳар томонлама халқаро Женева конвенцияларидаги келишувларни, гуманитар нормаларни бузиш билан маълум бир мақсадда қилинган агрессиядан хабар беради», — деб ёзилади билдирувда.

Бош прокуратура Қирғизистоннинг ҳарбийлари ҳимояланиш мақсадида қуролдан фойдаланганини таъкидлаб, Тожикистон ҳудудидаги аҳоли пунктларига ва бошқа объектларга ҳужум қилмаганини маълум қилди.

«Юқоридаги фактлар бўйича бош прокуратура томонидан 2021 йилнинг 29 апрелида жиноий ишлар қўзғалиб, терговда далилий ашёлар ва видеоёзувлар олиниб, фото-видео фиксациялар олиб борилди», — деб ёзилади маълумотда.