Улукбек Марипов: Оқсойдаги «Головной» ҳеч қачон берилмайди

319
 Баткеннинг Оқсой қишлоқ ҳукуматида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойи. Сурат: Хамидулло Узаков / Kloop.kg

Премьер-министр Улукбек Марипов 4 майда Баткедаги қирғиз-тожик чегарасидаги отишувларда жабрланганлар билан учрашувда Оқсой қишлоқ ҳукуматида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойи ҳеч қачон Тожикистонга берилмаслигини билдирди.

«Сув тақсимлаш жойи устида «Кайырма» деган канал бор. Унинг боши уч куб. Олмотада қабул қилинган 1992 йилги шартнома бузилиб, бизни эшитмай 3 кубни 2016 йили 23 кубга кенгайтирган. Мен шу ҳақда айтганман. Мен Баткенга куйганимдан айтдим. Мени танқид қилса, мени ёмонласа хафа бўлмайман. «Головной»га менчалик куйган одам бўлса келсин ҳозир шу ерга, мен ҳаммасига жавоб бераман. Кеча оқсойлик оналар «тўғри айтдинг» деди. Яна бир марта айтаман «Головной» ҳеч қачон [Тожикистонга] берилмайди», — деди у.

Бунгача премьер-министр 4 февралда Жогорку Кенеш йиғинида Тўрткўл сув омборига қуйилган каналнинг боши Тожикистонга ўтиб кетган деб билдирган. Марипов ўз сўзида «1991 йили 16 майда имзоланган шартнома бўйича сув ресурсларини бўлиштириш масаласини айтмоқчи бўлган» деб тушунтирган.

Марипов ўзи 7 февралда Тўрткўл сув омборига боғлиқ видео мурожаат йўллаб, айрим бир кучлар аниқланмаган маълумот тарқатмоқда деб тахмин қилган. У мурожаатида «Головной» сув омборидан 500-600 метр юқори турган Кайирма канали ҳақида айтганини таъкидлаган.

«Головной» Тўрткўл сув омборининг бошида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудида 1972 йили қурилган. Унинг кўлами 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерини сув билан таъминлайди.

1991 йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш шартномасига кўра, Тўрткўл каналининг сувидан 37%ни Қирғизистон, 63%ни Тожикистон фойдаланади. 2014 йили сувни бўлиштиришда икки давлатнинг яшовчилари ўртасида можаро чиқиб, жанжал ўқ отиш билан тугаган. Шу сабаб сув омбори Қирғизистоннинг ИИВ томонидан назоратга олинган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида тожик томон ўзбилармонлик билан видео кузатув камера ўрнатгани сабаб бошланган.

1 майгача тўқнашувлар оқибатида 184 киши яраланиб, унинг орасида 12 ёшдан 60 ёшгача 35 қирғиз фуқароси ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасида 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.

«Азаттык» радиосининг тожик хизмати чегара можаросида 16 тожикистонлик ўлганини ва 90 одам жабрланганини билдирган. Уларнинг орасида ҳарбий ходимлар ва тинч аҳоли бор.

2021 йилнинг 2 май куни премьер -минисир Улукбек Марипов Баткен вилоятига келган. У Баткен ҳудудий касалхонасидаги қирғиз-тожик чегарасида отишувлардан жабрланганлардан хабар олиб, вайрон бўлган қишлоқларни айланиб, халқ билан учрашмоқда.