«Тожикистондан зарарнинг ўрнини тўлдиришни талаб қилмаймиз» — Ташиев

273

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда жабрланган маҳаллий турғунларнинг уйларини қирғиз ҳукумати қуради. Бу ҳақда 2 майда миллий хавфсизлик давлат хизматининг раҳбари Камчибек Ташиев Лайлак туманининг Максат қишлоғининг яшовчилари билан бўлган учрашувда билдирди.

«Биз Тожикистонга зарар тўлаб бер деб мурожаат қилмаймиз. Ўзимизни кучимиз, қурбимиз етади. Ўзимиз халққа уйларни қурамиз. Агар қачондир тожик томон қилган ишидан пушаймон бўлиб, келтирилган зарарни тўлаймиз деса, буни ҳам кўриб чиқамиз. Бироқ ҳозирги кунда Тожикистондан ёрдам бер деб сўрамаймиз. Ўзимизни кучимиз етади», — деб билдирди Ташиев.

МХДҚнинг раҳбари ҳукумат яқин орада уйларни қайта қуришни бошлайди ва «совуқ тушгунча, сентябргача» қурилиш ишлари битади деб ишонтирди.

Қирғизистоннинг президент аппарати ҳам ўз навбатида давлат чегарасини қирғиз-тожик ҳудудидаги сўнгги воқеалар сабаб жабрланган Баткен вилоятининг яшовчиларини уйлари давлат ҳисобидан қурилишини маълум қилган.

Президент аппаратидан таъмирлаш мумкин бўлмаган уйлар давлат томонидан бепул қуриб берилишини таъкидлашди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Шунда икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. Қирғизистонни чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан кузатув камера ўрнатилгани сабаб бўлганини билдирган.

29 апрелда низо кескин тус олган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки давлатнинг чегарачилари бир-бирини низо бошланишида айблашган.

Икки давлат ҳукумати бир неча марта отишувни тўхтатиш ва ҳарбийларни чиқариб кетиш бўйича келишиб, бироқ бу бажарилган эмас.

1 майда икки томоннинг МХДҚ раҳбарлари бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокараси ўтган. Учрашув натижасида томонлар отишувни тўхтатиш билан ҳарбийларни олиб чиқишга келишган. Шунингдек, томонлар «мақсадли келишувга эришганини» ва тўрт пунктдан иборат протоколга қўл қўйилганини айтишган.

Бироқ икки давлатнинг МХДҚ раҳбарлари протоколнинг мазмунини очиқ айтишган эмас.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг 2 майга берган маълумоти бўйича, ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг сони 34 кишига етса, жабрланганлар сони 178 кишини ташкил қилди. Шунингдек, жанжал чиққан ҳудуддан 33 388 фуқаро эвакуацияланса, уларнинг 19 142 ёш болалар.

ФҲВнинг берган маълумотига таянсак, Баткен вилоятидаги чегара можаросида 78 уй жабрланган. Икки мактаб, бир акушер-фельдшерлик пункт, бир бола боғча, милиция биноси, уч чегара ўтказиш бекати, ўн ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ва саккиз дўкон ёқилган ва вайрон қилинган.

Тожик томондан ҳам жабрланганлар бор. Озоди радиосининг маълумотига кўра, жанжалда камида 16 тожикистонлик ҳалок бўлган. Тожикистон ҳукумати чегарадаги тўқнашувда жабрланганлар ва вайрон бўлган бинолар ҳақида расмий маълумот бермаган.

Қирғизистонда 1-2 май мотам куни деб эълон қилинган.

3 майга кўра Баткен туманидаги қирғиз-тожик чегарасига яқин жойлашган қишлоқларда вазият барқарор. Бу ҳақда ИИВ маълум қилган. 3 майга ўтар кечаси отишув ва бошқа воқеалар бўлмаган.

Асосий саҳифадаги сурат: Хамидулло Узаков