ССВ: Чегарадаги отишмалардан ҳалок бўлганларнинг сони 36 нафарга етди

355
Сурат: Айбике Адилет қизи

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишувлардан жабрланганларнинг сони 3 май соат 11:00га кўра 184 кишини ташкил қилиб, уларнинг орасидан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган. Уларнинг орасида бир ўсмир қиз ҳам бор. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ализа Солтонбекова матбуот анжуманида билдирди.

Солтонбекова ҳозирда Республика соғлиқни сақлаш муассасаларида умумий 99 одам даволанаётганини билдирди. Уларнинг бирини аҳволи ўта оғир бўлса, яна иккиси ўрта оғир.

«Жабрланганларнинг ҳаммасига тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги уйларида амбулатор равишда даволанишмоқда. Дори-дармон, қон миқдори етарли миқдорда бор», — деди у.

30 апрелдан 2 майгача республика бўйича 652 одам қон топшириш учун мурожаат қилган. Уларнинг 469 қон топширган.

Солтонбекованинг айтишича, жабрланувчиларга 10 шифокор руҳий томондан ёрдам бермоқда. 81 шифокор чегарадаги жанжал вақтида ёрдам кўрсатган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можародан Ак-Сай, Актатир, Карабак, Самаркандек, Жаңы-Жер, Бешкент ва Кулунду қишлоқларидан 33 388 киши эвакуацияланган. Уларнинг орасидан 14 246си катталар, 19 142си ёш болалар.

Тожикистон ҳукумати ўз томонидан қанча одам ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақида расмий маълумот бермаган. Айрим ОАВларининг маълумоти бўйича, 90га яқин одам яраланиб, 10га яқини ҳалок бўлган.

Чегарада содир бўлган воқеа

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро 28 апрелда бошланган, 29 апрелда икки томон бир-бирига тош отишдан ташқари, қурол-яроғдан фойдаланишган.

Баткен ВИИБи Тожикистоннинг ҳарбийлари автомат, пулемёт, миномёт каби катта зарар келтирган ўқ отувчи қуроллардан фойдаланиб, тинч аҳолининг уйларини ўққа тутганини билдирган.

Қирғиз-тожик премьерлари, махсус хизматлар ва президентлар чегарадаги вазият бўйича музокара ўтказган. Қозоғистон, Ўзбекистон, ЖХШТ ва БМТ Қирғизистон билан Тожикистонни вазиятни тинч йўл билан изга солишга чақирган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов