Чингиз Айдарбеков Тожикистоннинг ҳаракатини ҳарбий агрессия қатори баҳолади

348

Собиқ ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Тожикистонни 29 апрелда қилган ҳаракатларини ҳарбий агрессия деб атаб, уларни келтирилган моддий зарар учун халқаро судга берса бўлишини билдирди. Бу фикрни у фейсбук саҳифасига ёзди.

Айдарбеков тожик томон замонавий оғир ҳарбий техникаларни — миномет, ҳарбий вертолётларни Қирғизистоннинг тинч аҳолисига қарши қўллаганини таъкидлади. Бунинг натижасида турар-жойлар, қишлоқлар, ижтимоий объектлар мақсадли равишда ёқилиб, бузилган. Шунингдек, тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ҳам бор, уларнинг орасида айбсиз ёш болалар ҳам ўлган.

«Қирғизистон дунё ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларга (БМТ, ЕХҲТ ЖХШТ) мурожаат қилиб, агрессор жиноий жавобгарликка тортиб, *репарация талаб қилишга ҳуқуқи бор», — деб ёзди у.

* У халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектига нисбатан халқаро ҳуқуқ бузиш оқибатида келтирилган зарар учун халқаро ҳуқуқ субъектининг моддий жавобгарлигининг бир тури.

Собиқ вазир бундан ташқари тожик-афғон чегарасини ҳимоя қилиш учун берилган ҳарбий техникалар агрессия учун фойдаланилиб, қўлланилмаганини аниқлаш кераклигини таъкидлади.

Айдарбеков халқаро ташкилотларга мурожаат қилишнинг қонун-қоидаларини қуйидагича тушунтирди.

Репарация масаласини ҳал қилиш учун барча фактларни тўплаб, системага келтириш муҳим (тинч аҳолини бузилган уйларини, ЁҚШни, кафеларни ва бошқа объектларни қайта тиклаш, жабрланган оилаларга компенсация тўлаш). Шунингдек, мазкур масалани халқаро даражага кўтариб, уни ҳимоя қилиш учун халқаро ҳуқуқларни яхши билган юристлар гуруҳини тузиш муҳим.

Чегарадаги низо

Жанжал 28 апрелда «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. 29 апрелда можаро кескин тус олиб — икки томон ҳам қуролдан фойдаланган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг 2 майга берган маълумоти бўйича, ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг сони 34 кишига етса, жабрланганлар сони 178 кишини ташкил қилди. Шунингдек, жанжал чиққан ҳудуддан 33 388 фуқаро эвакуацияланса, уларнинг 19 142 ёш болалар. Бундан ташқари, ўнга яқин қишлоқлар жабрланиб, уй ва бошқа объектлар куйиб кетган.

Тожикистон ҳукумати ўз томонидан қанча одам ўлгани ва жабрлангани ҳақида расмий маълумотларни бермаган. Айрим ОАВларнинг маълумоти бўйича, 90га яқин одам яраланиб, 10га яқин одам ҳалок бўлгани ёзилган.

30 апрель куни кечда томонлар ҳарбий техникаларини ҳудуддан чиқариш ва машина йўлларини очиш бўйича хабар беришган. Бироқ 1 майда вазият яна кескинлашган. Тожик томон Тўрткўча ҳудудидаги Ўш — Исфана йўлини тўсиб олган.

МХДҚнинг чегара хизматидан 1 май куни соат 12:45га кўра қирғиз-тожик чегара ҳудудида «вазият кескин», Лайлак туманининг Арка қишлоғида тожик ҳарбий хизматчилари Қирғизистон фуқароларининг уй-жойларини ўқ отишмоқда деб маълум қилган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати 1 майда соат 11:30да тожик томон Тўрткўча ҳудудидаги йўлни тўлиқ ёпганини билдирган. Бу ҳудуд Баткен туманини билан Лайлак туманини бирлаштиради. Шунингдек, йўл ёпилгани сабаб Баткен туманининг бир неча қишлоқ ҳукуматларига ҳам етиш мумкин бўлмай қолган.

Садир Жапаров билан Тожикистон раҳбари Эмомали Рахмон телефон орқали икки марта сўзлашиб, натижада жанжални тинч йўл билан ҳал қилишга келишилганини билдиришган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати 2 май куни соат 9:30га берган маълумоти бўйича, қирғиз-тожик чегарасидаги вазият барқарор.

1 майда Қирғизистоннинг МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев ва Тожикистоннинг МХДҚ раҳбари Саймумин Ятимов Баткенда учрашиб, отишувларни тўхтатиш ва ҳарбийларни олиб чиқиш бўйича тўрт пунктдан иборат протоколни қабул қилиб, «тинчликни таъминлаш учун принципиал келишувга эришганларини» хабар қилишган.