Қирғизистонда охирги сутка ичида COVID-19 касаллигидан 7 бемор вафот этди. Уларнинг тўрттаси Бишкек шаҳридан, иккиси Чуй вилоятидан ва бири Ўш шаҳридан. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.
Муассасанинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда касалликдан 1 619 одам ўлган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги охирги суткада 308 кишида COVID-19 аниқланганини маълум қилди. Баткен вилоятида янги юқтирган ҳолатлар аниқланмади.
- Бишкек — 203;
- Чуй вилояти — 62;
- Иссиқкўл вилояти — 18;
- Норин вилояти — 9;
- Ўш шаҳри — 6;
- Талас вилояти — 5;
- Ўш вилояти — 3;
- Жалолобод вилояти — 2.
Вазирликнинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус 96 060 кишига юққан.
Республика штаби бир суткада 258 киши касалликдан соғайиб, касалхоналардан чиқарилганини билдирди. Пандемия бошлангандан бери 89 719 киши COVID-19 ёки касалхонадан ташқари пневмониядан соғайган.
Сутка давомида тиббиёт ходимлари орасида коронавирус 11 ходимда аниқланди. Пандемия бошлангандан бери 4 447 ходимда касаллик аниқланиб, уларнинг 4 369 касалликни енгди.
2 майга кўра Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан касалхоналарда даволанаётган 1 496 беморнинг 78 нафари ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 2 238 одам уй шароитида даволанмоқда.