1-майда Туркиянинг ташаббуси билан Қирғизистон ва Туркиянинг ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг ТИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Муассасанинг билдируви бўйича, Туркиянинг ташқи ишлар вазири Мевлүт Чавушогли қирғиз-тожик чегарасидаги можарода зарар кўрганларга турк томон тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, Чавушоглу низо бўлган ҳудудда ижтмоий-иқтисодий ва инфраструктурани қайта тиклаш ишларига ҳар томонлама ёрдамга Туркия тайёрлигини билдирди.
Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ўз навбатида 30-апрелда қирғиз ва тожик томон уруш ҳаракатларини тўхтатиш ва чегарадош ҳудудлардан ҳарбийларни, ҳарбий техникаларини ортга қайтариш бўйича икки томонлма келишувга эришилганини билдирди.
Туркиянинг вакили вазиятни барқарорлаштириш ва вазиятни кескинлашишини олдини олиш бўйича икки ўлканинг ҳаракатларини қўллашини айтди.
Чегарадаги низо
Жанжал 28-апрелда «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. 29-апрелда можаро кескин тус олиб — икки томон ҳам қуролдан фойдаланган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигидан 1-майда соат 18:30га кўра умумий ҳалок бўлганларнинг сони 34 кишига етганини билдиришган, уларнинг оарсида Лайлакнинг 2008-йили туғилган яшовчиси, 12 ёшли қиз бўлган. Яраланганларнинг умумий сони 173 киши, 49 Бишкекка даволанишга етказилган.
Баткен вилоятидаги эвакуциаланган одамларнинг умумий сони 28 350 кишига етган. Уларнинг 15 505ни ёш болалар тузади.
Тожикистон ҳукумати ўз томонидан қанча одам ўлгани ва жабрлангани ҳақида расмий маълумотларни бермаган. Айрим ОАВларнинг маълумоти бўйича, 90га яқин одам яраланиб, 10га яқине одам ҳалок бўлгани ёзилган.
30-апрель куни кечда томонлар ҳарбий техникаларини ҳудуддан чиқариш ва машина йўлларини очиш бўйича хабар беришган. Бироқ 1-майда вазият яна кескинлашган. Тожик томон Тўрткўча ҳудудидаги Ўш — Исфана йўлини тўсиб олган.
МХДҚнинг чегара хизматидан 1-май куни соат 12:45га кўра қирғиз-тожик чегара ҳудудида «вазият кескин», Лайлак туманининг Арка қишлоғида тожик ҳарбий хизматчилари Қирғизистон фуқароларининг уй-жойларини ўқ отишмоқда деб маълум қилган.
Қирғизистоннинг чегара хизмати 1-майда соат 11:30да тожик томон Тўрткўча ҳудудидаги йўлни тўлиқ ёпганини билдирган. Бу ҳудуд Баткен туманини билан Лайлак туманини бирлаштиради. Шунингдек, йўл ёпилгани сабаб Баткен туманининг бир неча қишлоқ ҳукуматларига ҳам етиш мумкин бўлмай қолган.
Садир Жапаров билан Тожикистон раҳбари Эмомали Рахмон телефон орқали икки марта сўзлашиб, натижада жанжални тинч йўл билан ҳал қилишга келишиганини билдиришган.
Қирғизистоннинг чегара хизмати 2-май куни соат 9:30га берган маълуомти бўйича, қирғиз-тожик чегарасидаги вазият барқарор.
2-майга ўтар кечаси отишув ва бошқа воқеалар бўлмаган. Ўш — Исфана йўли орқали транспорт тўсқинликсиз ўтмоқда. Шунингдек, муассаса икки томон қуролли кучларини доимий жойлашган ерга олиб чиқиб кета бошлганини билдирди.