Баткен вилоят ички ишлар вазирлигидан 2 майга кўра Баткен вилоятининг барча туманларида ва қишлоқларида, давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида вазият барқарор деб билдиришди.
29 апрелда Баткен туманидаги Кўктош қишлоғидаги аёллар билан болалар, қариялар тонгги соат 4:30лар атрофида хавфсиз жойга кетишга мажбур бўлишган. Сабаби турғунларнинг уйқусини тош отишлар ва ўқ отишлар бузган. Эркаклар оиласини етказиб, давлат чегарасини ва қишлоқ ҳимоя қилиш учун қайтиб келишган. Чегарадаги отишмалар 2 майга ўтар кечаси икки томонлама протокол имзолангандан кейин тўхтаган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда Ўш — Баткен — Исфана йўлининг Тўрткўча участкаси ёпилиб, йўлнинг бир неча ҳудудидан ўтаётган қирғиз машиналарига ўқ отилган. Пачоқланган машиналар орасида тез ёрдам машинаси ҳам бўлган. «Клооп»нинг мухбирлари Айбике Адилет қизи ва Элдияр Бакиров, тасвирчи Хамидулло Узаков ўқ отилган ҳудуддан 2 майда олинган суратларни юборишди.