Лайлакда Қирғизистон билан Тожикистонинг ички ишлар вазирларининг ўринбосарлари учрашди

365
Қирғизистоннинг ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Суйин Ўмурзаков ва Тожикистоннинг ички ишлар вазирининг ўринбосари Иброхимзода Нозим. Сурат: ИИВ

Қирғизистоннинг ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Суюн Ўмурзаков Тожикистоннинг ички ишлар вазирининг ўринбосари Иброхимзода Нозим билан Лайлак туманидаги Интернационалное қишлоғининг ҳудудида учрашди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Унда Лайлак туманининг қишлоқларидаги вазиятни барқарорлаштириш, чегарадош қишлоқларда жамоат тартибини изга солиш, турли ҳуқуқбузарликларга йўл бермаслик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қирғиз ва тожик милициясидан иборат патруль назоратларини ташкил қилиш, ҳар бир фуқароларнинг ҳуқуқлари билан хавфсизлигини сақлаш масаласи ҳам қўзғалган.

Икки томон ҳам зудлик билан мустаҳкам тартибни ўрнатиш, ўқ отишларга йўл бермаслик, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш ва шу йўналишда биргаликда тартибни ўрнатиш масалаларига келишди.

Лайлак туманидаги Баткен вилоятининг ва Соғди вилоятининг куч тизимларининг фаолияти тўлиқ Ўмурзаков ва Нозимнинг назоратида бўлиши таъкидланди. Ҳозирда Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги вазиятни тўлиқ барқарорлаштириш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича барча ҳаракатлар кўрилмоқда.

МХДҚнинг чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасида ҳолат соат 15:00га кўра кескинлигича қолаётганини билдирди.

Бундан ташқари, тожик томон бунгача эришилган келишувларни бузиб, ҳарбийлар билан ҳарбий техникасини Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларга олиб келишни давом эттираётгани айтилади.

«Кўктош қишлоғининг ёнида тожик томон транспорт воситаларини вақти-вақти билан отишмоқда», — деб ёзилади маълумотда.

Шунингдек, бугун соат 13:35да чегара хизмати раисининг биринчи ўринбосари Уларбек Шаршеев сўзлашувларни давом эттириш учун Тожикистонга жўнаб кетган.

Чегарадаги можаро

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Шунда икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. Қирғизистонни чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан кузатув камера ўрнатилгани сабаб бўлганини билдирган.

Тожикистоннинг чегара хизмати «можаро кескинлашишига қирғиз фуқаролари сабаб бўлганини» билдирди. Уларнинг версияси бўйича, можарони Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозов бошлаган. У «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундашаётганини» айтишган.

*«Головной» Тўрткўл сув омборининг юқори қисмида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудига 1972 йили қурилган. Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерларини сув билан таъминлайди. 1991 йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш келишувига кўра, Тўрткўл каналининг сувини 37%ни Қирғизистон, 63%ни Тожикистон фойдаланади.

29 апрелда низо кескин тус олган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки давлатнинг чегарачилари бир-бирини низо бошланишида айблашган.

Икки ўлканинг ташқи ишлар вазирлари 29 апрелда соат 20:00дан бошлаб қирғиз-тожик чегарасидаги отишувни тўлиқ тўхтатишга ва ҳарбий кучларни аввалги жойига олиб кетишга келишишган. Бироқ ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги 30 апрелда Лайлак туманида отишув давом этаётганини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1 майда соат 18:30га берган маълумотига кўра, 173 киши яраланиб, уларнинг 33 ҳалок бўлган.