Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30-апрелда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият ҳақида Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Рахмон билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда ўзбек президентининг матбуот хизмати билдирди.
Унда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият ва уни изга солиш йўллари муҳокама қилинди.
«Барча баҳсли масалалар асрлар давомидаги дўстлик, қўшничилик, ишонч ҳам ҳамкорлик тарзидаги диалог асосида ҳал қилиниши кераклиги таъкидланди», — деб ёзилади маълумотда.
Шунингдек, Жапаров билан Мирзиёев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида шу йилнинг март ойида қабул қилинган қарорлар ва шартномаларни бажариш ҳақида суҳбатлашган.
Бунгача Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазият бўйича билдирув тарқатган. У икки ўлканинг қуролли тўнашуви ҳақидаги маълумотни катта хавотир билан қабул қилганини билдирган.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги тўқнашув ҳақида Жамоат хавфсизлик шартнома ташкилотининг (ЖХШТ) бош котиби Станислав Зась ҳам билдирув қилган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро
Жанжал 28-апрелда бошланган. Шу куни икки давлатнинг 100-150га яқин фуқароси бир-бирига тош ота бошлаган. 29-апрелда можаро кескин тус олган — икки томон ҳам қуролдан фойдаланган.
Қирғизистон миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Тожикистон ИИВнинг маҳсус йўналишдаги ҳарбий бўлими ва аскарлари Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тўсиғини 29-апрелда соат 14:00да миномёт, пулемёт ва автоматлар билан отишни бошлаганини билдирган.
Чегарадаги отишувдан Баткен ва Лайлак туманларидан 20 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Қизил ярим ой жамиятининг ходимлари чегарага яқин жойлашган Кўктош қишлоғидан 600дан ортиқ одам эвакуация қилинганини маълум қилган.
30-апрелда тонгги соат 07:50га берилган маълумотга кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалдан 134 киши жабрланиб, уларнинг орасидан 13 киши ҳалок бўлди.
МХДҚ берган сўнгги маълумот бўйича, 29-апрелда маҳсус йўналишдаги «Бөрү» отрядининг уч аскари тожик томон билан бўлган тўқнашувларда шаҳид бўлди. 22 аскар турли тан жароҳати олган. Иккисининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, жабрланганлар орасидан 25 одам маҳсус борт билан Бишкекка етказилган. Улар Бишкек Травматология ва ортопедия илмий текшириш марказига, Миллий госпиталга ва Миллий хирургия марказига ётқизилган. Уларнинг иккисини аҳволи оғир, қолганлари ўрта оғир ва нисбатан қониқарли деб баҳоланмоқда.
Жабрланганлар тожик томондан ҳам бор. «Азия-Плюс» нашри шахсий манбааларга таяниб, 90дан ортиқ жабрланувчи борлигини ва 10 киши ҳалок бўлганини ёзган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов