БМТ, ЖХШТ, Қозоғистон. Қирғиз-тожик чегарасидаги можарога дунё қандай эътибор қаратди?

304

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазият бўйича билдирув тарқатди. У икки давлатнинг қуролли тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни катта хавотир билан қабул қилганини билдирди.

«Қирғизлар ҳам, тожиклар ҳам бизга қардош халқ, ҳаммамизни маданий қадриятлар билан умумий тарих бирлаштириб туради. Халқимизга толерантлилик, ўзаро ҳурмат муносабатида бўлганмиз», — деди Токаев.

Қозоғистон президенти икки давлат ўртасидаги отишувларни тўхтатиш ва ҳарбий кучларни низо бўлаётган ҳудуддан олиб чиқиш кетиш бўйича узилган шартномани қўллашини билдирди. Шунингдек, қозоқ президенти Тожикистон билан Қирғизистон ўртасидаги жанжални ҳал қилишга шахсан ўзи ҳисса қўшишини ҳам айтиб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ТИВ Баткен вилояти ҳудудидаги икки давлатнинг чегарадош қисмидаги қуролли тўқнашув сабаб Қирғизистон ва Тожикистонга мурожаат қилган.

«Томонлар қуролли тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиб, вазиятни барқарорлаштириш учун бирликда чора кўришга ва тўқнашувни бундан ҳам кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ишлардан бош тортишга чақирамиз», — деб Ўзбекистон билдирув билан чиққан.

Бундан ташқари Тошкент можарони изга солишга ёрдамлашишга тайёрлигини қўшимча қилишган.

Жамоат хавфсизлик шартнома ташкилотининг реакцияси

Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (ЖХШТ) бош котиби Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги тўқнашув ҳақида фикр билдирди.

Унинг айтишича, «чегарадаги жанжал тўхтатилиши керак, вазиятни тинчлик йўли билан барқарорлаштириш зарур», — деб таъкидлади.

«ЖХШТ бу жанжал тўхтатилиши керак деб ҳисоблайди. Уни тинчлик йўли билан ҳал қилиш керак. Бу жанжални тўхтатиш бўйича барча керакли чоралар кўрилмоқда», — деб ташкилотнинг матбуот котиби Владимир Зайнетдинов ЖХШТ бош котибининг сўзидан цитата келтирди.

Зайнетдиновнинг айтишича, Душанбе шаҳрида ЖХШТ мажлис ўтказган вақтда Станислав Зас юзага келган вазиятни Қирғизистоннинг хавфсизлик кенгашининг котиби Рискелди Мусаев ва Тожикистоннинг хавфсизлик кенгашининг котиби Насрулоо Махмудзода билан муҳокама қилди.

29 апрелда Душанбе шаҳрида ЖХШТга аъзо давлатларнинг хавфсизлик кенгашлари котибларини йиғини бўлган. 27 апрелда — ЖХШТнинг мудофаа вазирлари кенгашининг йиғини бўлган.

ЖХШТнинг таркибига Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Беларус киради. Мазкур ташкилот «тинчликни сақлаш, халқаро ва ҳудудий хавфсизликни ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг мустақиллигини, ҳудудий бутунлигини ва мустақиллигини жамоатчилик асосида ҳимоя қилиш» мақсадида тузилган.

БМТ «вазиятдан хавотирда»

Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош котибининг ўринбосари Фархан Хак қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятга БМТ хавотир билан кузатаётганини билдирди.

«Биз воқеаларни хавотир билан кузатяпмиз, билдирувларни ҳам кўрдик. Шунингдек, Тожикистон билан Қирғизистон отишувни икки томонлама тўхтатиш ҳақида сўзлашганидан ҳам хабаримиз бор. Бу маълумот рост бўлса биз қўллаймиз», — деди Хак.

У БМТ икки томонни ҳам сўзлашишга ва келишмовчиликларни тинчлик йўли билан ҳал қилишга чақирганини қўшимча қилди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро

Жанжал 28 апрелда бошланган. Шу куни икки давлатнинг 100-150га яқин фуқароси бир-бирига тош ота бошлаган. 29 апрелда можаро кескин тус олган — икки томон ҳам қуролдан фойдаланган.

Қирғизистон миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Тожикистон ИИВнинг махсус йўналишдаги ҳарбий бўлими ва аскарлари Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тўсиғини 29 апрелда соат 14:00да миномёт, пулемёт ва автоматлар билан отишни бошлаганини билдирган.

Чегарадаги отишувдан Баткен ва Лайлак туманларидан 20 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Қизил ярим ой жамиятининг ходимлари чегарага яқин жойлашган Кўктош қишлоғидан 600дан ортиқ одам эвакуация қилинганини маълум қилган.

30 апрелда тонгги соат 07:50га берилган маълумотга кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалдан 134 киши жабрланиб, уларнинг орасидан 13 киши ҳалок бўлди.

МХДҚ берган сўнгги маълумот бўйича, 29 апрелда махсус йўналишдаги «Бөрү” отрядининг уч аскари тожик томон билан бўлган тўқнашувларда шаҳид бўлди. 22 аскар турли тан жароҳати олган. Иккисининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, жабрланганлар орасидан 25 одам махсус борт билан Бишкекка етказилган. Улар Бишкек Травматология ва ортопедия илмий текшириш марказига, Миллий госпиталга ва Миллий хирургия марказига ётқизилган. Уларнинг иккисини аҳволи оғир, қолганлари ўрта оғир ва нисбатан қониқарли деб баҳоланмоқда.

Жабрланганлар тожик томондан ҳам бор. «Азия-Плюс» нашри шахсий манбаларга таяниб, 90дан ортиқ жабрланувчи борлигини ва 10 киши ҳалок бўлганини ёзган.