Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал: Маҳаллийлар воқеанинг тафсилотларини айтиб беришди

310
Сурат: Хамидулло Узаков/Kloop.kg

«Клооп» 29 апрелда Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида тўқнашув бўлган жойга борди. Унда Кўктош қишлоғининг турғунлари воқеа сабабларини айтиб беришди.

Қишлоқнинг депутати Жоробай Осмоновнинг айтишича, тожик томон тонгги соат тўртдан бошлаб чегара бўлимига ва аҳолига ўқ ота бошлаган. Бироқ қирғиз томон жавоб қайтармаган.

«Қирғизларни отиб, чегара бўлимидан қувиб чиқди. Ҳарбийларни отса, биздан буйруқ йўқ бўлиб, ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмаган. Ҳозир мана Қирғизистон чегарасида турибмиз, бизни трассадан ўтаётган машиналарни тожиклар отишмоқда. Биздан ҳеч қандай жавоб йўқ, чегарасилар халқни тўсишмоқда», — деди у.

Осмонов шу вақтгача ҳукуматдан бирор вакил воқеа жойга келиб хабар олмаганидан норози бўлди. Шу сабаб турғунларнинг бири «ҳукумат вакиллари келиб чора кўрсин ёки халққа қурол берсин» деб талаб қўйди.

«Бола-чақаларимизни ҳар ерга олиб бориб қўйиб, мана биз ўзимиз қишлоқда турамиз. Бизга бирорта ҳам ёрдам йўқ. Чегарачиларимиз аҳолини ортган қайтинглар, тожик томонга борманглар деяпти. Улар эса бизга келишмоқда. Бизда чегарачилар ҳам, турғунлар ҳам отмаяпти. Уларда чегарачилар ҳам, халқ ҳам отяпти. Ҳукуматни қўлидан келмаса, аскарларнинг ҳам қўлидан келмаса, биз ўзимиз ўлимга ҳам тайёрмиз. Халқимизни сақлаб қолишга кучимиз етади», — деди у.

Маълумотга кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги можаро тожикистонликлар «Головной» сув бўлиштириш жойига кузатув камераларини ўрнатишидан бошланган. Кейинчалик бу ерда икки ўлканинг фуқаролари бир-бирига тош отиб, ўнлаган одам жароҳатланган. Шунингдек, бир қирғизистонликнинг кўзига ўқ тегиб, у касалхонага етказилган.

Ҳозирда чегарадаги вазият кескинлигича қолмоқда. Икки томондан йиғилган халқ тарқамаган. Баткеннинг уч қишлоқ ҳукуматида фавқулодда ҳолат режими киритилиб, турғунлар хавфсиз жойларга эвакуация қилинмоқда.