Боткен: Қирғиз-тожик чегарасида жанжал чиқди, жароҳат олганлар бор

465

Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, икки томонда ҳам тошдан жароҳатланиб, касалхонага тушганлар бор.

Шунингдек, 29-апрелга ўтар кечаси ўқ отувчи қуролдан яраланган қирғизистонликлар борлиги айтилди — уларнинг бири кўзидан яраланиб касалхонага тушган.

Нима бўлди?

Жанжални бошланиши, Тожикистон томондан олинган сурат. Сурат: Мирзосодик Сангинов

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига қарашли чегара хизматининг маълумотига кўра, 28-апрель куни сув тақсимлаш жойида тожик томон электр симёғочларига уч видео камера ўрната бошлаган. Қирғизистонликларнинг ҳарбийлари бу ишни тўхтатишни талаб қилишган.

Тушки соат 12:25лар атрофида тожик томон овчилик қуролидан ўқ отган. Кейин икки томонлама сўзлашув бориб, бироқ самарасиз бўлган.

Натижада ҳудудга яқин яшаган қирғизистонликлар билан тожикистонилклар орасида жанжал чиққан — Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғидан ва Тожикистоннинг Хожаи-Аъло қишлоғидан 100-150га яқин турғун бир-юирига тош отган.

Бу орада ижтиомий тармоқларда воқеа бўлган жойда олинган бир қанча сурат –видеолар ва аудиолар тарқалди.

Видеоларнинг бирида қирғизистонилк турғун чегарадаги вазиятни Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевга етказиб қўйинглар деб айтганини эшитиш мумикн.

«Мана Марипов олдирдик деган сувнинг боши — Кайирма канали. Шу ерда қирғиз тожик урушяпти. Етказинглар Жапаров билан Ташиевга. Тожикларни кўрдингларми нариги томонда. Бунга Марипов жавоб берсин», — деган у.

Тош отишишлар натижасида уч қирғизистонлик  — Кўктош қишлоғининг икки яшовчиси ва Самаркандек қишлоғининг бир турғуни турли тан жароҳати билан касалхонага етказилди. «Озоди» нашри жанжалда 15 тожикистонлик жабрланганинит ёзди.

Сурат: Чолпон Бердикулова

Икки давлатнинг маҳаллий ҳукумат вакиллари ва куч тизимларининг етакчилари «Кызыл-Бел» ва «Гулистон» чегара назорат ўтказиш жойлари ўртасидаги нейтрал жойда учрашиб, сўзлашишган. Ҳукуматнинг Баткендаги вакиллиги 28-апрель тунги соат 23:50га кўра тош отишлар тўхтаб, вазият «нисбатан барқарорлашганини» бирдиришти.

Чегара хизмати 29-апрела ўтар кечаси вазият кескинлашганини хабар қилди. Муассаса Баткен туманининг Кочо-Бою ҳудудида Тожикистоннинг фуқаролари қирғизистонликларнинг уйларига тош отиб, машиналарга ўқ отишганини билдирди. Дастлабки маълумотлар бўйича, ўқ отишдан жароҳатланганлар бор.

«Тожик томондан ўқ отишлар вақти-вақти билан давом этмоқда. Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият кечкинлигича қолмоқда. Тожикистоннинг чегара хизматининг раҳбарлари билан боғланишнинг имкони бўлмаган, қўнғироқлар жавобсиз қолмоқда», — деб билдиришди чегара хизматидан.

Сурат: Дамира Юсупова

Баткен вилоят милицияси тожик томондан ўқ отишлар бўлганини тасдиқлаб, Кўктош қишлоғининг 30 ёшдаги яшовчисининг ўнг кўзига ўқ тегиб, касалхонага тушганини хабар қилди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари воқеа бўйича «Оммавий тартибсизлик», «Бебошлик» ва «Одам ўлдиришга ҳаракат қилиш» моддалари билан судгача текширув бошланди.

19-апрелда «Головной» сув тақсимлаш жойида икки давлатнинг фуқаролари ўртасида жанжал чиққан. Унда 50га яқин тожикистонлик Баткен вилоят сув хўжалиги ишхонасининг ходимлари Оқсув дарёсининг асосий сув бўлиштириш жойида таъмирлаш ишлари олиб борилишига қаршилик қўрсатишган.

Воқеадан кейин икки давлатнинг куч органлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари иштирокида учрашув ўтказилиб, сўзлашувлар натижасида «Головной»даги ишлар вақтинча тўхтатилган.

«Головной» Тўрткўл сув омборининг бошида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудида 1972-йили қурилган. Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбор Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерларини сув билан таъминлайди.

1991-йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш шартномасига кўра, Тўрткўл каналининг сувини 37%дан Қирғизистгн, 63%дан Тожикистон фойдаланади. 2014-йили сувни бўлиштиришда икки давлат турғунлари орасида келишмовчилик бўлиб, жанжал ўқ отишгача борган. Шу сабаб сув омбори Қирғизистоннинг ИИВ томонидан назоратга олинган.

Мариповнинг билдируви

«Головной» сув бўлиштириш жойи

Премьер-министр Улукбек Марипов 3-февралда Жогорку Кенеш йиғинида Тўрткўл сув омборига қуйиладиган каналнинг боши Тожикистонга ўтиб кетганини билдирган.

Бу билдирув маҳаллий турғунлар орасида норозиликка сабаб бўлган. Баткен вилоятининг турғунлари Мариповнинг сўзлари бўйича расмий тушунтириш беришни талаб қилган.

Эртаси куни 4-февралда, ҳукумат аппаратининг маълумот билан таъминлаш бўлими Тўрткўл сув омборига қўшилган каналлар Қирғизистонга тегишли эканини билдирган.

Бироқ 5-февралда юзлаган одам ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги олдида норозилик акциясини ўтказишган. Улар Марипов жанжаллашганини тан олиб, кечирим сўрашини талаб қилишган.

Премьер-министр 7-февралдаги мурожаатида Тожикистонга «Головной» канали эмас «500-600 метр юқори турган қўшни давлатга тегишли» Кайирма канали ҳақида сўз бўлган деб аниқлик киритди.

Бироқ 8-февралда ҳукумат уйи олдида Мариповнинг мурожаати бўйича митинг ўтди. «Чегарани назорат қилиш» бирлашмасининг фаоллари Мариповнинг охирги билдируви «етарли бўлмаганини» айтиб, кечирим сўрашни талаб қилган.

Шунингдек, Тожикистоннинг ТИВ қирғиз сиёсатчилари мурожаат қилиб, тожик-қирғиз чегаралари ҳақида билдирув қилган «эҳтиёт бўлишга» чақирган.

Кейинчалик ҳукумат Тўрткўл сув омборини «муҳим стратегик объектлар» категориясидан «ўта муҳим стратегик объектлар» рўйхатига киритиш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирган.