Чегарадаги низо: Ўш — Боткен — Исфана йўли ёпилди

321
Сурат: Чолпон Бердикулова

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги Ўш — Баткен — Исфана автойўлидаги Тўрткўча ҳудуди ёпилганини маълум қилди. Бу қарор қирғиз-тожик чегарасида чиққан жанжал сабаб қабул қилинди.

Ҳозирда «Головной» сув тақсимлаш ери жойлашган Оқсув дарёсининг ҳудудида вазият барқарор, бироқ зиддият бор. Икки давлат фуқаролари йиилган жойларидан тарқалишмаган.

Кўктош қишлоғида юрган «Клооп»нинг журналистлари ўқ отишлар эшитилаётганини билдиришти. «Турмуш» нашри маҳаллий турғунларга таяниб, тожикистонликлар Кўктош қишлоғидаги трансформаторларга ўқ отгани сабаб қишлоқ электр энергиясиз қолганини ёзди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал 28-апрелда бошланган. Қирғизистоннинг чегара хизмати бунга Тожикистон фуқаролари «Головной» сув тақсимлаш жойига шағал тўкиб кетишга ҳаракат қилиши, кейинчалик улар симёғочларга келишувсиз кузатув камераларини ўрната бошлганани сабаб бўлганини билдирди.

Икки давлатнинг 100-150га яқин фуқаролари бир-бирига тош отиб, ўнлаган одам жароҳатланган. Бир қирғизистонликнинг кўзига ўқ тегиб, у касалхонага етказилган.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Ўмурбек Суваналиев бунгача Соғди вилоятининг губернатори можарога сабаб бўлган камераларни олиб ташлашга рози бўлганини айтган. Унинг айтишича, Исфара туманининг ҳаокими раҳбарнинг топшириғини бажаришдан бош тортган.

Ҳозирда Баткен вилоятига қарашли Оқтатир, Оқсой, Самарқандек қишлоқ ҳукуматларига фавқулотда ҳолат режими киритилди.