Коронавируснинг 322 янги ҳолати қайд этилди — унинг 227си Бишкекда

312

Республика штаби 28-апрелда ўлкада коронавируснинг 322 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида олти тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 227 (тўрт  ходим);
  • Чуй вилоятида — 59 (икки ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 15;
  • Ўш шаҳрида — 9;
  • Ўш вилоятида — 6;
  • Норин вилоятида — 2;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Талас вилоятида — 1;
  • Жалолобод вилоятида — 1.

Шунингдек ўтган суткада 243 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 150, Чуй вилоятида — 64, Иссиқкўл вилоятида — 11, Жалолобод вилоятида етти, Норин вилоятида беш, Ўш шаҳрида ва Ўш вилоятида учтадан бемор соғайди.

Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида икки ва Чуй вилоятида бир бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 94 599га етди — уларнинг орасида 4 417 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 88 658 бемор соғайиб, 1 592 киши ўлди.

Бугунги кунда 1 469 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 68и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 1 939 киши уй шароитида даволаняпти.