Матраимовлар «Клооп», «Азаттык» ва Али Токтакуновга қўйган даъвосидан бош тортди

322

Ака-ука Искендер ва Райимбек Матраимовлар, уларнинг аёллари Миновар Жумаева ва Уулкан Тургунова бошчилигидаги Матраимовларнинг клани, унинг ичида Исмайил Матраимов номидаги фонд Свердлов туман судига суриштирувчи журналистларга қўйган даъвосидан бош тортишаётгани ҳақидаги билдирувни юборишди.

Ҳужжатга кўра, даъвогар томон суриштирувчи-журналист Али Токтакунов, «Азаттык» радиоси ва «Клооп»нинг — божидаги коррупция ва контрабанда ҳақидаги журналистик суриштирувининг муаллифлари устидан ёзган аризасини қайтариб олган.

«Таъкидлаб ўтувчи ҳолат, ҳозирда Райимбек Матраимовни ҚР Жиноят кодексининг 319-моддаси билан айблаш бўйича Биринчи май туман судининг 2021 йил 11 февралидаги ҳукми кучга кирган [...]”, — деб ёзилган билдирувда.

2021 йилнинг февралида Райимбек Матраимов коррупция бўйича айбдор деб топилиб, бироқ тергов билан ҳамкорлик қилгани учун озодликдан маҳрум қилинмаган. Суд Матраимов давлатга келтирган зарарни тўлаш учун махсус ҳисобга 2 млрд сом — 1,4 млрд соми нақд пул, 600 млн соми кўчмас мулк турида тўкиб бергани сабаб унга 260 минг сом жарима солиб, кейин ҳисобларини қамоқдан чиқарган.

Даъвогарлар журналистларни Райимбек Матраимовнинг ноқонуний бойигани ҳақидаги суриштирувида кўрсатилган фактларни «ёлғон эканини исботлашга эҳтиёж йўқолганини» айтишади. Бунинг ҳаммаси МХДҚ божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари коррупцияга аралашганини тан олганига қарамай, унга нисбатан ноқонуний бойиш жиноий ишини, чет ўлкаларда унга тегишли мулкларни «топмагани сабаб» қисқартирилган.

«Бу иш бўйича чиқарилган қарор Матраимовнинг Қирғизистондан 700 млн [долларни] чиқариб кетишга аралашган деган фактни тўлиқ инкор қилади. МХДҚ суриштирувнинг натижалари (...) жамоатчиликка етказилган. Шу сабаб журналистик суриштирувларда кўрсатилган ҳолатлар ўйлаб топилгани ва ёлғонлигини алоҳида тартибда исботлашни ҳожати қолмаган», — деб айтилади билдирувда.

Хатнинг сурати

Шу билан бирга журналистик суриштирувларда Матраимовнинг оиласини Дубайда қимматбаҳо мулклари, ЕОИИга Қирғизистон орқали ноқонуний йўл билан товар ўтказишни назорат қилган Абдукадирнинг клани билан биргаликдаги бизнеси ҳам борлигининг исботи бор. (Дубайдаги ҳамкорлик. Матраимовлар билан Абдукадирнинг оиласини алоқаси).

Даъвогарлар 27 апрелга тайинланган суд мажлисида ўз билдирувини қўллаши керак, шунда суд текшируви қисқартирилади.

Матраимовларнинг ОАВларга қарши суди

Райимбек Матраимовнинг оиласи билан журналистларнинг ўртасидаги суд текширувлари 2019 йилнинг декабрь ойидан бери давом этмоқда. Шунда собиқ божхоначининг яқинлари «Клооп» нашрини, «Азаттык» радиосини ва журналист Али Токтакуновни номусга путур етказишда айблаб, улардан умумий суммаси 45 млн сом товон тўлашни талаб қилган.

Журналистлар собиқ божхоначи ва унинг оиласини коррупция схемаларга иштироки борлигини исботлаган суриштирувлар тўпламини эълон қилгандан кейин Матраимовлар судга мурожаат қилишган.

Матраимовлар кланининг аъзолари суриштирувчи журналистларнинг номини очиқлашни ва мақоладан оилани эслатишни ўчиришни талаб қилишган. Шунингдек, суд текширувлари бошлангандан бери бу бўйича бирорта суд мажлиси ўтказилган эмас.

Райимбек Матраимов ким?

Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015 йилдан 2017 йилгача — қирғиз божхонаси раҳбарининг ўринбосари бўлган. Бироқ у божхона тизимларида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу вақт оралиғида у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган.

Абдукарнинг оилавий клани Хитойдан Қирғизистонга, бундан ташқари Марказий Осиё давлатларига ноқонуний юк ташиётган вақтда Матраимов бу схемани бузилмай ишлашига ёрдам бериб, бунинг учун оиласининг хайрия жамғармаси ҳисобига «садақа» олиб турган. Журналистлар бу схема орқали Қирғизистондан 700 млн сом чиқариб кетилганини исботлашган.

Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемаларининг орти билан қанча пул топишгани ҳамон аниқланмаган. Бироқ унинг оиласини кутилмаганда (ва ноқонуний) бойиши очиқ кўринган. Масалан, журналистлар Қирғизистон ҳудудида ҳам, чет ўлкаларда ҳам Матраимовларнинг оиласига тегишли қиммат мулкларни топишган. АҚШда Матраимов билан унинг аёли «Магницкий рўйхати»га киритилган.

15 апрелда Матраимовга нисбатан жиноий иш қисқартирилгани маълум бўлгандан кейин АҚШ элчилиги «бу умидсиз иш» эканини таъкидлаб, Матраимовнинг активлари «музлатилади» деб билдирган.

«Америка қўшма штатлари Матраимовнинг жиноий мулкини чет ўлкада музлатиб, қирғиз халқига қайтариб бериш ҳаракатларини давом эттирмоқда», — деб билдирган элчилик. Бунга Матраимовнинг тарафдори Дайирбек Орунбеков АҚШнинг элчиси Доналд Луга нисбатан бирор бир «чора» кўрилиши керак деб жавоб берган.